2018 йил Ўзбекистонда ёғингарчилик кам бўлди.
Шу боис Хоразм ва Қорақалпоғистонда шоли кам бўлиши айтилди ва шоли экиладиган майдонлар 162 минг гектардан 94 минг гектарга қисқартирилди.
Хоразм ва Қорақалпоғистон шоликорларига Сирдарё вилоятида 7,5 минг гектар, Жиззах вилоятида 5,5 минг гектар ерни такрорий экин сифатида шоли экиш учун бериш зарурлиги айтилди.
2050 йилга бориб Ер аҳолисининг сони 9,8 миллиард кишига етади, деб тахмин қилинмоқда.
Деҳқончилик учун ерлар тобора камайиб, табиий ресурслар йўқотилаётган пайтда сони ошиб бораётган аҳолини қандай тўйдириш мумкин, деган савол кўндаланг бўлмоқда.
Вьетнамлик олимлар, янги бактерия Ер аҳолисининг қорнини тўйдиришга ёрдам беради, демоқдалар.
Би-би-сининг ушбу видео лавҳаси Skoll Foundation ёрдамида амалга оширилган.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.