Швейцариядаги тадқиқотчилар чала туғилган чақалоқларда тажриба ўтказдилар.
Ой-куни тўлмай дунёга келган чақалоқлар миясида неврологик муаммолар юзага келиши хавфи мавжуд.
Женева Университети олимлари чала туғилган чақалоқларга махсус басталанган мусиқани эшиттирганлар ва бу мусиқа чақалоқлар мияси тараққиётига ижобий таъсир ўтказиши исботланган.