Nσのι ✿
Туркияда ҳалок бўлган суриялик 3 яшар боланинг суратлари бутун дунёни ларзага
келтирди.
Сени дарё дейишарди, ёлғон бу гап,
Шафқати йўқ, номеҳрибон тўлқин дунё.
Қирғоғингда жонсизгина ётар ухлаб,
Шу гўдакнинг уволидан қўрққин, дунё!
Ёзаяпман... аламзада эҳтиросинг,
Дарддир, ғамдир, қоғозимда йиғилгани.
Гапир дунё, ул гўдакдан не қасосинг,
Айбимиди, Сурияда туғилгани.
Ухлаб ётар, юзчалари лойга ботган,
Қўлчалари очиқ қолган - умидвордай.
Тонгда меҳр ила ўпиб, сўнг уйғотган,
Сочларида бармоқларнинг изи бордай.
Асрармиди, шу гўдакнинг бир жонини,
Фарзанд меҳрин билмаган у ножинсларинг.
Кўриб қўйсин, меҳрсизлик қурбонини,
Меҳр сўзин тилга олмас мажлисларинг.
Тур ўрнингдан, ж