5865. Аср сурасини ўқиганда эришиладиган савоб: – Вал ъаср – 60 та савоб. – Иннал инсаана лафий хуср – 140 та савоб. – Иллаллазийна ааманув ва ъамилус солиҳаат ва тавосав бил ҳаққи ва тавосав биссобр – 500 та савоб. – Аллоҳнинг изни билан бир неча сонияда 700 та савобга эга бўлдингиз. Бу сўзни қуйидаги ҳадисга биноан олинган: Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлур. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилур. Алиф лаам мийм бир ҳарф демайман. Лекин алиф бир ҳарф. Лаам бир ҳарф. Мийм бир ҳарф», дедилар». Имом Термизий ривояти. Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг қироати битмас-туганма
ХИТОЙ ТЎҒНОҒИЧИ.
Бомдод намозига азон айтилди. Уйимнинг деразаси қаттиқ таққиллай бошлади, одатда дадам бомдодга уйғотиш учун бир икки йўталиб қўярдилар, бу ким бўлди?
- Дада, оподдомлани мазалари бўлмай қолди, тез чиқинг дада.
Бу кенжа ўғлим Исломбекни овози эди.
- Ҳозир болам, дедимда ўрнимдан дадамни уйларига отилиб кирдим.
Дадам диванга ёнбошлаган ҳолда ётардилар, ранглари бўғилиб кетган, оғизлари бир томонга қийшайиб ҳушсиз эдилар.
- Тез танометрни олиб берчи,-дедим ўғлимга.
Давленияни ўлчадим, 200 дан юқорини кўрсатаяпти, ё Аллоҳ.
- Тез ёрдамга телефон қил.
Нима қилиш мумкин, қандай йўл тутиш мумкин, ҳолат ўта оғир, дадам инсульт бўлибдилар.
Бирданига қ