
Ишқ ва ишқсизлик
Muallif: Ummu Zaynab Ummu
роман
Муаллиф: Азизахон Исмоилова
25-қисм
Ҳаёт шаробдир, аммо энг тахири ва энг яхшиси... (Муҳаммад Иқбол.)

Нодир

24 август 2001 йил.
Акамнинг тўй муносабати билан оз муддатлик касаллик таътилига чиқмоқчи эдим, раҳбарият руҳсат бермади. Умримда ҳеч қачон тортишмаган одамларим- хисобхона бош мутахассиси Ирода опа билан аёл кишилигига ҳам қарамай, тўнг оҳангда гаплашишгача бордим.
-Пожалуйста, тўйинг дам олиш кунида, бемалол ҳордиқ кунингдан фойдаланиб, тўйни ўтказишинг мумкин. Аммо бу давлат иши! Йил бошида ҳам таътил олгансан, унда ҳам тўй деган эдинг, тўғрими? Марҳамат ҳафтани якунла, душанба куни ишга чиқ! Касаллик таътилингни мен тўғри