✓ «Банда биринчи кечада ўқиган таровеҳи учун гуноҳлари тўкилиб, онадан янги туғилгандек бўлади.
✓ Иккинчи кечада ўқиса, мўмин ота-онасининг гуноҳлари кечирилади.
✓ Учинчи кечада ўқиса, Аршнинг тагида турган фаришта: «Амалингни ихлос билан қил, Аллоҳ сени мағфират қилди», дейди.
✓ Тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонни ўқиганнинг савобини беради.
✓ Бешинчи кечада ўқиса, уч буюк масжидда намоз ўқиганнинг савоби берилади.
✓ Олтинчи кечада ўқиса, Байтул-маъмурни зиёрат қилганнинг савоби берилади.
✓ Еттинчи кечада ўқиса, Мусо алайҳиссаломга нажот берилганидек, нажот топади.
✓ Саккизинчи кечада ўқиса, Иброҳим алайҳиссаломга берилган неъматлар берилади.
✓ Тўққизинчи кечада ўқиса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларини адо қилган бўлади.
✓ Ўнинчи кечада ўқиса, дунё ва охират ризқлари ато этилади.
✓ Ўн биринчи кечада ўқиса, онадан янги туғилгандек пок бўлади.
✓ Ўн иккинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ўн тўрт кунлик ойдек кириб келади.
✓ Ўн учинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ёмонликлардан омонликда келади.
✓ Ўн тўртинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни унга фаришталар гувоҳлик берадилар.
✓ Ўн бешинчи кечада ўқиса, фаришталар унга салавот айтиб турадилар.
✓ Ўн олтинчи кечада ўқиса, фаришталар: «Дўзахдан озод бўлди, жаннатга кириши вожиб бўлди», деб гувоҳлик берадилар.
✓ Ўн еттинчи кечада ўқиса, анбиёларга ато этилган яхшиликлар ато этилади.
✓ Ўн саккизинчи кечада ўқиса, бир фаришта: «Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ сендан ва ота-онангдан рози бўлди», деб нидо қилади.
✓ Ўн тўққизинчи кечада ўқиса, банданинг даражоти юксалади.
✓ Йигирманчи кечада ўқиса, шаҳидлар ва солиҳларга бериладиган ажрлар берилади.
✓ Йигирма биринчи кечада ўқиса, жаннатда нурдан бир уй бино қилинади.
✓ Йигирма иккинчи кечада ўқиса, охират ғамларидан озод бўлади.
✓ Йигирма учинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун бир шаҳар қуради.
✓ Йигирма тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилади.
✓ Йигирма бешинчи кечада ўқиса, қабр азобидан озод бўлади.
✓ Йигирма олтинчи кечада ўқиса, қирқ йиллик нафл ибодатнинг савобига эришади.
✓ Йигирма еттинчи кечада ўқиса, Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади.
✓ Йигирма саккизинчи кечада ўқиса, даражоти минг поғона кўтарилади.
✓ Йигирма тўққизинчи кечада ўқиса, мақбул ҳаж қилган ҳожининг ажри берилади.
✓ Ўттизинчи кечада ўқиса, «Эй бандам, жаннат меваларидан егин, салсабил булоқларида чўмилгин, Кавсардан ичгин. Мен сенинг Роббингман, сен Менинг бандамсан!» дейилади»...
Фотима Сулаймон қори қизи, "Моҳи Рамазон муборак" китоби.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2