Ўзбекистонда 2017 йилда ажрашишлар сони 2016 йилдагига қараганда 8 фоизга ошган.
Адлия вазири билдиришича, ажрашганларнинг 16,2 фоизини 2-3 йил никоҳда бирга яшаган эр-хотинлар ташкил этади. 17,3 фоизи эса 4-5 йил яшаган эр-хотинлар экан.
Анъанага биноан, Ўзбекистонда аксар никоҳлар ота-она ва яқинларнинг ташаббуси ва ҳаракатлари натижасида тузилади. Аммо, бу йигит ва қизнинг бир-бирини мустақил равишда ўрганишига тўсиқлик ҳам қилиши мумкин. Ҳар томонлама ўрганиш учун узоқ муддат учрашиш эса ўзбек анъаналари ва аҳлоқий меъёрларига зиддир.
Сизнингча, йигит ва қиз тўйдан олдин қанча учрашиши керак? Улар борасида тадқиқот олиб боришни ота-онаси ва яқинлари олиб бориши тўғрими?