Танзания расмийлари Доруссалом шаҳрида оила қурган эркакларнинг исм-шарифларини эълон қилиш режасини ишлаб чиқдилар.
Ҳукумат веб-сайтида уйланган эркаклар ва уларнинг фотосуратларини жойлаштирмоқчилар.
Шу йўл билан ўзининг оиласи бўла туриб, яна бошқа аёллар билан кўнгилхушликни истайдиган эркакларнинг бевафолигига нуқта қўйишни хоҳлаяптилар Танзания расмийлари.
Аммо бу чора иш берармикан?
Доруссаломликларнинг ўзлари бу ҳақда нима дейдилар?