Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
#Муносиб киёв ҳақида
Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда... бўлса ҳам-а?» дейишди.«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар у Зот».
(Термизий ривоят қилган ва яхши, деган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куѐв бўлиши қаттиқ таъкидлангани келиб чиқмоқда. Дини ва хулқи рози бўладиган даражадаги киши томонидан қизини келинликка сўраб келинганда берилмаса ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқтирилмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, агар у одам камбағал ѐки бошқа рағбат қилинмайдиган сифатларга эга бўлса ҳам-а, деган маънодаги саволни берганларида У Зот олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва хулқи яхшилик нақадар улуғ сифат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.Биз мўмин-мусулмонлар куѐв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта тўғри йўл тутган бўламиз.
Энди келинликка номзод ҳам, куѐвликка номзод ҳам суриштирилиб бўлди. Сифатлари, дину диѐнати, одобахлоқлари ва одамгарчилиги ўрганилди. Ана шу маълумотларга қараб оила қуришга ният қилинади.Мазкур сўраб-суриштириш орасида фотиҳа ушатилиб, тўй бошлаб юборилаверадими?
Келинликка ва куѐвликка номзодлар бир-бирларини тўйдан олдин кўришлари гуноҳ ҳисобланадими?Ёки баъзи бирлар айтганидек, ѐшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми?
Исломда юқорида сўралган иккала услуб ҳам нотўғри ҳисобланади.Бир-бирини кўрмасдан оила қуриш яхши эмас.Буни қуйида келадиган ҳадиси шарифлардан ўрганамиз, иншааллоҳ. Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришганларида бир-бирларига ѐқмай қолишлари ҳам мумкин.
Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқани кўрсатилиб,никоҳга бошқани олиб келиш хавфи ҳам бор.Бошқа одамнинг сувратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никоҳламоқчи бўлганлар ҳам топилади.
Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф бирбирини аввал кўришгани маъқул.Лекин бу дегани баъзи диндан бехабарлар ғайридинларнинг оила қурмоқчи бўлган ѐшлар бир-икки йил синашиб кейин никоҳдан ўтишлари керак, деган гапларини тасдиқлаш учун эмас.Бу Исломда мутлақо жоиз эмас, ҳаром нарса. Балоғатга етган эр ва аѐлнинг холи қолишлари ҳеч мумкин эмас.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бегона эркак ва аѐл холи қолсалар, учинчилари шайтон бўлишини таъкидлаганлар. Энг қизиғи, мазкур «синаш»даврида ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилмоқда.Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб-билиб турибди.
Чунки ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазилатларни ҳам бор қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига«фаришта» бўлиб кўринади.Лекин қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас. Никоҳдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади.
Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, гуноҳ, баъзи ҳолларда зино, зинодан ортган фарзанд қолади, холос.Шунинг учун ҳам Исломда бу ишга рухсат берилмайди. Сўраб-суриштирсин, шариат белгилаб берган доирада кўриб ўргансин, шунинг ўзи етарли бўлади. Бу масалага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қизиқтирганлар, тавсия қилганлар. Шунинг учун ҳам барча ҳадис китобларимизда ва кўпгина фиқҳ китобларимизда совчи қўймоқчи бўлган пайтда бир-бирини кўриш ҳақида алоҳида боблар бор.
Жумладан ушбу китобимизда ҳам.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев