Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
#Ҳадис_937
ЁЛҒОН ГАПИРИШЛИК.
--
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар банда ёлғон гапирса, унинг сассиқ амалидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади», дедилар».
(Имом Термизий ривоят килган).
Шарҳ:
Бу қандай даҳшат-а?
Бу дунѐда бандани қўриб туришга бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.
Манба:Хадис ва Хаёт 34
#Ҳадис_938
МЕВА НИШОНАСИНИ КЎРГАНДАГИ ДУО
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Одамлар қачон меванинг аввалини кўрсалар, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келар эдилар. У зот уни олиб туриб: «Аллоҳим! Бизга меваларимизда барака бергин. Бизга Мадийнамизда барака бергин. Бизга соъимизда ва муддимизда барака бергин. Аллоҳим! Албатта, Иброҳим банданг, холилинг ва набийингдир. Албатта, мен банданг ва набийингдирман. У Сенга Макка учун дуо қилди. Мен Сенга Мадийна учун у Макка учун қилган дуони ва яна унинг мислича дуони қиламан», дер эдилар. Сўнгра ўзлари кўрган энг кичик болани чақириб, ўша мевани унга берар эдилар».
(Имом Термизий ривоят қилган).
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Мева нишона бериб, аввалгиси пишганда аҳли фазл ва дуогўй кишиларга олиб бориш кераклиги.
2. Аҳли фазл ва дуогўй кишилар меванинг олдини қўлларига олганларида Аллоҳ таолодан барака сўраб, дуо қилмоқдари лозимлиги.
3. Меванинг аввалини маъсум гўдакларга бериш кераклиги.
Манба:Хадис ва Хаёт 35
#Ҳадис_935
ПАНОҲ СЎРАШ КАЛИМАЛАРИ ҲАҚИДА
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсаларни айтаман:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қабр азобидан паноҳ сўрайман.
Аллоҳим! Менинг нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин. Сен уни поклашда энг яхши Зотсан. Сен унинг яқин дўсти ва мавлосисан.
Аллоҳим! Мен Сендан наф бермайдиган илмдан ва қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).
Манба:Хадис ва Хаёт 35
#Ҳадис_936
БИРОН ИШДАН ТАШВИШЛАНСА УКИЛАДИГАН ДУО
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «кимни бирор иш ташвишга солса:
«Йаа залжалали вал икром»ни кўпроқ айтинглар», дердилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Бунда ҳам Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини зикр қилиб, улуғлаш бор. Зул Жалол вал Икром — Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.
Манба:Хадис ва Хаёт 35
0 комментариев
2 класса
КИШИ БОШҚАНИ УЛУҒЛАБ, ЎРНИДАН ТУРИШИ
--------
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
Абу Мижлаздан ривоят қилинади:
«Муовия Абдуллоҳ ибн Омир ва Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдига чиқди. Ибн Омир ўрнидан турди. Ибн Зубайр ўтираверди. У иккисидан кўра вазнлироғи эди. Шунда Муовия:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг бандалари унинг олдида тик туришини яхши кўрса, дўзахдаги уйига тайёрланаверсин», деганлар», деди».
Шарҳ: Муовия розияллоҳу анҳу ичкаридан чиқсалар, Абдуллоҳ ибн Омир билан Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо ўтиришган экан. Абдуллоҳ ибн Омир Муовиянинг чиққанларини кўриб, ўрнидан турибди. Абдуллоҳ ибн Зубайр ўтираверибдилар. Абдуллоҳ ибн Зубайр икковларининг ичида ҳайбатлироқ, улуғроқ эдилар.
Шунда Муовия: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурида одамларнинг титраб-қақшаб, эгилиб-букилиб туришидан хурсанд бўладиган киши ўзининг дўзахдаги жойига тайёрланаверсин», деганлар», маъносидаги гапни айтдилар.
Кимки ўзининг ҳайбатидан одамлар қўрқиб, титраб-қақшаб туришини ёқтирса, бундай киши яхши одам бўлмас экан.
Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳазрати Муовия ичкаридан чиққанларида ўринларидан турмаган экан. Муовия у пайтда волий бўлганлар (кейинроқ халифа ҳам бўлганлар), ўзлари олим инсон бўлганлари учун ҳазрати Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг бу амалларини дарҳол тўғри тушунганлар, одамларнинг ичида «бири турди, бири турмади» каби гаплар чиқмасин деб, ўрнидан турмаган кишини қўллаб, «Турмаган киши тўғри қилди» деган маънода гапирган эканлар.
Амалнинг ўзига келсак, бу ҳақда ҳам ҳадислар кўп келган.
Юқорида ўтган ҳадисларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қизлари Фотима розияллоҳу анҳо келганларида ўринларидан турганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борганларида эса Фотима розияллоҳу анҳонинг ўринларидан туришлари ривоят қилинган.
Бундай ҳадисларни тўплаб, умумий ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики, биров келганда сохта ҳурмат учун, қўрққанидан ўрнидан туриш мумкин эмас, бироқ фазилатли инсонлар келганда, самимий ҳурматдан, муҳаббатдан, эҳтиромдан, бошқаларга Ислом одобини намойиш қилиш ниятида, шаръий чегарадан чиқмаган ҳолда туриш мумкин.
(Одоблар ҳазинаси китобидан)
0 комментариев
1 класс
VID-20250607-WA0005.mp4
0 комментариев
3 класса
#Ҳадис_935
ҚАБРДАГИ ҲОЛАТЛАРГА ТАЙЁРМИСИЗ?
-----
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз жойларига кирдилар ва одамларни тишларини тиржайтириб турган ҳолларида кўрдилар-да: «Агар сизлар лаззатларни бузувчини кўпроқ эслаганларингизда, мен сизларни кўриб турган ҳолингиздан машғул қилар эди. Бас, лаззатларни бузувчини - ўлимни кўп эслангиз. Ҳолбуки, қабр ҳар куни: «Мен - ғурбат уйиман. Мен - ѐлғизлик уйиман. Мен - тупроқ уйиман. Мен - қуртлар уйиман», деб туради. Бас, қачон мўмин банда дафн қилинса, қабр унга: «Марҳабо! Хуш келдинг! Сен мен учун устимда юрганлардан кўра маҳбубсан. Бугун сенга валий бўлсам ва сен мен томон келсанг, сенга нима
0 комментариев
0 классов
ИЙМОН ЛАЗЗАТИ.
--
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ таоло учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».
(Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган).
0 комментариев
4 класса
#Ҳадис_1114
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Омонатлар йўқолганида қиёматни кутинглар."
"Омонатлар қандай йўқолади?" деб сўрадилар.
"Ишлар ўз эгаларига топширилмаганида" деб жавоб бердилар.
Буҳорий ривояти.
#Ҳадис_1115
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳга жавобгарлик фикрида яшанг. Ёмонликни орқасидан уни йўқ қиладиган яхшилик қилинг. Одамларга чиройлик аҳлоқ билан муомила қилинг.
Термизий ривояти.
#Ҳадис_1116
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Кимда ким фойдасиз ва гуноҳга сабаб бўлувчи сўзлардан тилини ҳимоя қилса, ҳар қандай қийинчиликдан ва гуноҳдан фориғ бўлади."
Даримий ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Амр родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1117
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Банда билиб-билмай Аллоҳнин
0 комментариев
5 классов
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»
Имом Термизий ривояти
(Оиша (р.а).дан)
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради»
Имом Термизий ривояти
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ учун ғазабини ютган банда ичини, Аллоҳ уни омонлигу иймон билан тўлдиради»
Абу Довуд ривояти.
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!»
Абу Довуд ривояти.
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман...»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимга мухтожлик етса, у ўша мухтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан мухтожлик аримайди. Кимки ўша мухтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло буюрдики: "Эй бани одам! Менга ибодат учун қалбингни бўшатгин, уни беҳожатлик (бойлик) билан тўлдиргайман, фақирликни дафъ қилгайман. Агар шундоқ қилмасанг, сени мушкулликдан қутқармагайман, фақирлигингдан ҳам халос этмагайман"
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
-- Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй йигитча, Оллоҳни ёдингда тут, У сени ёдида тутади. Оллоҳни ёдингда тут, уни кўз ўнгингда топасан. Мўл кўлчиликда бўлсанг ҳам Оллоҳни ёд эт, У қийин ҳолингда ҳам сени ёд этади. Сўрасанг Оллоҳдангина сўра. Ёрдамни ҳам сўрасанг, уни Оллоҳдангина сўра. Зеро, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан кўмак бермоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Худди шунингдек, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан зарар етказмоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Чунки тақдир ёзиб бўлиниб қаламлар қуриб бўлган. Ва “Лавҳул махфуз” китоби ёпиб қўйилган»
Муслим ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
0 комментариев
4 класса
Абдуллоҳ ибн Амир розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат Соати келмайди қачонки имонсизлик, одобсизлик, оилавий алоқалар ва қўшниларга ҳурмацизлик бўлмагунча" Аҳмад 6514 ва Ҳоким 253 тивояти. Шуайб ал-Арнаут ҳадис санади ҳақида шундай дейдилар: «Ҳадис, бошқа ҳадисларнинг мавжудлиги туфайли саҳиҳдир".
Ҳозир биз Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган барча нарсаларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Аксарият Мусулмонлар бир бирларига қўпол ва юракка оғир бўлиб бормоқдалар. Улар ўз қариндошларини ҳаққига роя қилишни унутмоқдалар, оилавий ва кариндошлик ришталарини узмоқдалар ва қўшнилари билан кескин муносабатда бўлмоқдалар. Бир бирларини кечиришлари ва бир бирларидан ўтган ҳато камчиликларни унутмай ўзаро гина кудрат қилмоқдалар. Аммо Мусулмонлар, бошқа Дин ваккиларидан айнан шу фазилатлари, яний; ўзаро меҳр оқибат, ҳурмат, бир бирига мурувват ва яҳшилик қилишлик билан ажралиб турар эдилар, ва улар орасида тинчлик ва севги ҳукмронлик қилар эди. Аммо вақтлар ўтиши билан мусулмонлар дунё матоҳларига кўнгил қўийишлари ва бошқа ғайри динларнинг фитналарига алдана бошлагач, улар ичида бу жирканч одат авж олди. Муртадлик, Қўшни ва қариндошлик ришталарига роя қилмаслик кенг тарқади, меҳмондўстлик ва ўзаро ҳурмат эътибор камайиб кетди. Бу эса, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам томонларидан башорати берилган Қиёмат аломатларининг ҳақиқатларидандир.
Жубайир ибн Муьтим розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (қариндошлик муносабатни) бузса, Жаннатга кирмайди!» дедилар.
Бухорий 5984, Муслим 2556.
Абу Хурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса қўшнисига зарар бермасин. Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса меҳмонга ҳурмат кўрсатсин. Кимки Аллоҳ ва Оҳират Кинига имон келтирган бўлса яҳши гапларни айтсин ёки жим бўлсин". Бухорий 6018 ва Муслим 47 ривояти.
Оиша розиёллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жаброил менга қўшнига яҳшилик қилиш ҳақида шундай узоқ гапирдики ҳатто мен уни (қўшнини) устимизда меросхўр қилиб қўярмикин деб уйладим". Бухорий 6014.
Абу Ҳурайра розиёллоҳи анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «То вақт тезламагунча (Қиёмат) Соат келмайди. Йил бир ойга ўхшайди, ой бир ҳафтага ўхшайди, ҳафта бир кунга ўхшайди, кун бир соатга ўхшайди ва соат палма шохларини ёқиш вақтига ўхшайди". Аҳмад 2/537, Термизий 2332, Ибн Хиббон 6842, Абу Яълo 6680, ва Имом Баззор 6216 ривояти. Ҳофиз Хайсамий ва Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
"Мажмyаи завоид" 7/334 ва "Саҳиҳ ал-жоми ал-сағир 7422.
Уламолар Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларига бир нечта изоҳ беришган:
Ҳофиз Ибн Хожар, Имом Хаттобий ва Имом ибн Асирнинг ҳадисга берган шарҳига кўра - вақт аста-секин ўз марҳаматини йўқотади, ва бунинг натижасида одамлар бир кун ичида олдинги аждодларнинг қилган ишларини қила олмайдилар".
. "Фотҳул борий" 13, "Маъалим ал-Сунан" 6/141-142 ва "Жами ал-Узул" 10/409.
Уламоларнинг яна бир шарҳига кўра, - Маҳди ҳукмронлиги келганда вақт тезда ўтиб кетади. Дунё бўйлаб фаровонлик, амонлик ва адолат ҳукмронлик қилади ва маълумки, фаровон кунлар ҳар доим тезда ўтиб кетади ва тез ўзгариб туради, оғир кунлар эса ҳар доим узоқ ва оғриқли бўлиб кўринади.
. "Фотҳул борий" 13.
Аммо Шайҳ Сайид Сабиқ ва Шайҳ Ҳамуд Тувайжурий фикрига кўра, - Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан шу нарса малумки, - одамлар бир бирлари билан масофадан туриб маълумот узатиши, оралиғ масофаларни eнгиб ўтишлари учун алоқа воситалари ва тезюрар транспорт воситаларининг пайдо бўлишини англатади" . "Итҳаф ал-Жамаъа" 1/497 ва "Ал-Ақида ал-Исломия" 247.
Ҳадисдаги \"такарруб\" сўзи, луғатда "тезлашув" оҳанг, ўхшашлик" деган маънони англатади. Баъзи Уламолар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлариан маъно шуки, жоҳиллик ва итоацизлик тарқаладиган вақт келади, деган хулосага келишади, натижада одамларнинг мавқеи бир хил даражада ёмон бўлади. Аммо бу воқеиликлар бўлмайди тоинки одамлар ичида солиҳ ва олимлар бўлса.
Юқорида айтиб ўтилган Уламоларнинг барча шарҳи Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи алайҳи васалламнинг сўзларидан четга чиқмайди ва бу башоратларнинг қанчалик ҳақиқат эканини биз ҳозирги кунларда ўз кўзларимиз билан кўриб турибмиз.
0 комментариев
5 классов
ҚУРБОНЛИК ХАҚИДА ХАДИСЛАР
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади»
(Табароний ривояти).
(Ҳусайн ибн Али (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.... (Қурбонликнинг) юнгдаги ҳар бир тук учун биттадан ҳасана бор»
(Табароний ривояти).
(Зайд ибн Арқам (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан (қурбонлик қилувчини) ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади»
(Табароний ривояти).
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)
0 комментариев
26 классов
🌴 ЭРТАГА 5-ИЮНЬ, ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 9-КУНИ ЯЪНИЙ АЪРАФА КУНИДИР. УШБУ КУНДА РЎЗА ОҒИЗ БЎЛИШ ВА КЎПЛАБ ДУОДА БЎЛИШ МАҚСАДГА МУОФИҚДИР.
--------
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ўтган ва жорий йилги гуноҳларга каффорат бўлади”.
Саҳиҳ Муслим 1162.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Ким Арафа куни рўза тутса, унинг икки йилги кетма-кет (гуноҳлари) кечирилади”.
“Муснад” Ибн Абу Шайба 105, Абу Яъла 7548, ва Табароний 5923 ривояти. ( Ҳасан ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Арафа кунида тутилган рўза икки йиллик (гуноҳлар)га каффоратдир”.
Имом Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” 9717 (Ҳасан ҳадис).
Аллоҳ Таоло деди:
"Ваъда қилинган Кун билан қасам! Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам". (Буруж: 2-3).
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ушбу оят ҳақида айтадилар:
"Ваъда қилинган Кун - бу Қиёмат Соати. Гувоҳлик берувчи - эса бу Аърафа, Гувоҳлик берилган эса - бу Жума кунидир.".
Термизий 3339 ва Табароний 3458 ривояти.
Шайҳ Албоний ҳасан деган.
Оиша росиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам дедилар:
"Аллоҳ Таоло Аърафа кунидан бошқа кунда Жаҳаннамдан бунча кўп одамларни озод қилмаган. Ва У (Аллоҳ) уларга яқинлашиб улар билан маҳтанади ва фаршталарга айтади: "Бандаларим нима ҳоҳлайдилар яна?!"
Саҳиҳ Муслим 1348.
Анас Ибн Молик розиёллоҳу анҳун ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Аърафа куни Билолга айтдилар: "Эй Билол одамларни чақиргин?". Билол одамларни чақириб деди: "Русулуллоҳ саллолоҳу алайжи васалламга қулоқ тутинг?".
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Эй одамлар! Жаброил фаришта ҳузуримга келди ва менга Роббимдан салом олиб келиб деди: "Албатта Аллоҳ Таоло Аърафа ва Маъшарда турганларни гуноҳларини мағфирот қилди". Шунда Умар Ибн Ҳаттоб розиёллоҳу анҳу ўрнидан туриб ддди: "Ё Росулуллоҳ! Бу нарса фақат бисзлар учунми?".
Роулуллоҳ саллолоҳу алайхи васаллам дедилар: "Бу сизлар ва Қиёматгача ўтадиганлар учун!".
Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат тарғийб" 2/33.
📖 Абдуллоҳ Ибн Амр розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Дуоларни энг яшиси Аърафа куни қилинган дуо. Аввалги Пайғамбарлар айтган зикрларни энг яшиши: "Лаа илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарикалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамд ваҳува аъла кулли шайин қодийр".
لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك و له الحمد و هو على كل شيء قدير
Термизий 3585 ривояти. Саҳйҳ Албоний ҳасан деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат тарғийб" 1536.
Ҳофиз Ибн Абдул Барр айтадилар: "Ушбу ҳадисда Аърафа кунги дуо бошқа кунлардагидан яҳшироқ эканига ишора бор, ва яна ушбу ҳадисда Аърафа бошқа кунлардан авзал эканига далил бор, ва яна ушбу ҳадисда ҳамма дуолар ёки кўплаб дуолар бошқа кунларга қараганда айнан шу кунда ижобат бўлишига далил бор, ва яна ушбу ҳадисда энг яҳши зикр "Лаа илаҳа иллаллоҳ" эканига далил бор".
: "Ат Тамҳийд" 6/41-42.
Имом Ан Нававий айтадилар: "Аърафа, - дуолар учун йилнинг энг яхши кундир! Киши ушбу кунда Аллоҳни зикрига, Аллоҳга дуо қилишга, Қуръон тиловатига куч сарф қилиши керак. Аллоҳга ушбу кунда турлик ҳил дуо ва зикрлар билан мурожат қилиши керак. Аллоҳга ўзи учин дуолар қилиши, Уни ёлғиз ёки жамоат билан кўп зикр қикиши керак. Ва Аллоҳга ўзи ва қариндош уруғлари, шайҳлари, биродарлари, кимни яҳши кўрса ва унга кимлар яшилик қилан бўлса ва жамийки мусулмонлар ҳақига дуолар қилиши кеак".
"Ал Азкар" 332.
Эй Мусулмон Диндошим. Аллоҳ сени кўп яҳшиликлар билан мукофотласин. Аьарафа рўза ва дуолар ижобат бўладиган кундир. Ҳар дақиқангни ғанимат билгин. Бу кунни рўза билан, дуолар, нафл ибодатлари, турлик ҳил Аллоҳни зикрлари, Қуръон тиловатлари каби солиҳ амаллар билан ўтказгин. Бу кунни асло ғафлатда ўтказмагин.
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш