Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Эй Абу Зар, гарданда енгил ва тарозуда бошқа нарсалардан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида, Абу Зар:
— Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди.
— Ҳусни хулқ ва камгаплик. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, халойиқ ушбу икки хислатга тенг келадиган бирон амал қилмаган, - дедилар».
Абу Яъло ва Байҳақий ривоят қилган, Албоний ҳасан санаган.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Жаноби Ҳақ бир кеча Ҳазрати Довуд алайҳис саломга шундай марҳамат қилди:
-"Kим бизни севишини сўзласа, ошиқлик даъвосини қилса сўнгра кечаси билан ухласа, унинг сўзи ҳам ёлғон, даъвоси ҳам ёлғондир!"
Ошиқ бўлганнинг кўзига уйқу келармиди?
Чунки ошиқ кўнглининг дардини, тортган аламларини севгилисига сўзламоқ учун ёлғизлик истайди, кечани кутади, кечанинг қоронғулигига яширинади.
Ишқга ташна бўлган ошиқ ухласа ҳам, жуда оз ухлайди. Чанқаган одам қаттиқ уйқуга кета оладими? У озроқ ухласа ҳам, тушида ё сувни кўради, ёки ўзини ариқ бўйида кезганини кўради, ёки идишни, ёки соқийни кўради.
Унга бутун кеча нариги тамонлардан,
Аллоҳдан овоз келиб туради.
Эй бечора!
Ўрнингдан тур, кечани бир ғанимат, Аллоҳнинг бир лутфи ўлароқ кўр ва фурсатдан фойдаланиб қол!
Мавлоно Жалолиддин Румий
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Аллоҳнинг муҳаббатига энг яқин одам тавба ва истиғфори кўпроқ бўлган одамдир. Зеро, Аллоҳни улуғлайдиган ва Унинг ҳузурида туришга ишонадиган кишигина кўп истиғфор айтади. Аллоҳ таоло деди:
إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ
«Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» (Бақара, 222).
Шайх Абдулазиз Тарифий
==========
Аллоҳ фақат икки сабабга кўра бировнинг айбини фош қилади:
1. Агар киши одамларнинг айбларини очса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини очади.
2. Агар махфий гуноҳларни кўпайтирса, Аллоҳ уни ва ўзгаларни тийиш учун унинг баъзи гуноҳларини очиб қўяди.
Шайх Абдулазиз Тарифий

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев