Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло сизлардан уч нарсага рози бўлади ва уч нарсани ёқтирмайди. Унга ибодат қилишингизга, Унга бирон нарсани шерик қилмаслигингизга, барчанг из Аллоҳнинг арқонига боғланишингиз ва бўлинмаслигингизга рози бўлади, мишмиш сўзлар айтишингизни, кўп савол беришингизни ва молни беҳуда совуришингизни ёқтирмайди»
(Имом Муслим ривояти).
#Ҳадис_163
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам деярли ҳар бир хутбаларида: «Омонати йўқ кишининг иймони йўқ, аҳди йўқ кишининг дини йўқ», дердилар
(Имом Аҳмад ривояти)
#Ҳадис
Саъд ибн Ториқ ибн Ашям Ашжаъий ўз отасидан ривоят қилади: «Биз эрталабдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борар эдик. Эркак ҳам келарди, аёл ҳам келарди. Ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Намоз ўқиб бўлгандан кейин нима дейман?» дер эдик. Ул зот: «Аллоҳумма иғфир лий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний», дегин. Булар сенга дунё ва охиратни жамлайди», - дер эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ:
Маъноси: «Аллоҳим! Мени мағфират қилгин. Менга раҳм қилгин. Мени ҳидоят қилгин. Менга ризқ бергин». Демак, намоздан кейинги дуода Аллоҳ субҳанаху ва таолодан мағфират, раҳм, ҳидоят ва ризқ сўраш жоиз экан. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган, асар бўлиб қолган дуо экан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Ҳадис
Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. Бас, у зот: «Сенинг онанг борми?» – дедилар. «Йўқ», – деди. «Сенинг холанг борми?» – дедилар. «Ҳа», – деди. «Бор! Унга яхшилик қил!» – дедилар».
Ҳасан Марвазий ривоят қилган.
Шарҳ: Яъни, она йўқ бўлса, ўрнига хола ўтар экан. Демак, ўша холани онаси йўқ пайтида онанинг ўрнида кўриш керак. Борида онадан дуо сўрайдиган бўлса, унинг йўғида холадан сўрайди. Яхшилик қиладиган бўлса, унга яхшилик қилади. Гуноҳга ботиб қолиб, қандай қилсам гуноҳим мағфират қилинади, деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ онаси ўрнида қолган холасига яхшилик қилишни буюрганлари шуни кўрсатади.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Гуноҳ қилган одам олимлардан маслаҳат сўраши кераклиги.
2. Гуноҳ қилган одам онасининг дуоси ила мағфират топиши имкони борлиги.
3. Онанинг ўрнини хола босиши.
4. Холага яхшилик қилиш билан ҳам гуноҳ мағфират бўлиши.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир ёмонлик кўрса, уни қўли билан қайтарсин, кучи етмаса, тили билан қайтарсин, шунда ҳам кучи етмаса, дили билан қайтарсин, мана буниси эса имоннинг энг заифидир”, - деганларини эшитдим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ:
Демак, мўмин киши бирор ёмон ишни кўрса, ундан бошқаларни қайтариши ҳам насиҳат экан. Ислом маданиятига қаранг, биринчи қўл билан, кейин тил билан, кейин дил билан қайтаришга буюряпти. Фақат қўл ёки фақат тил билан қайтариш эмас, балки энг сўнгги умид дил билан, ич-ичдан ёмон кўриш ҳам керак экан. Мана шу орқали мусулмон киши насиҳат қилган бўлади, бу орқали жамиятда юзага келадиган турли кўнгилсизликлар олди олинади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», - дедилар».
Шарҳ:
Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир. Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев