Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
«...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди...»
Имом Термизий ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳаммадан умидини узиб, фақат Аллоҳга умид боғласа, Аллоҳ таоло унинг ҳар турли эҳтиёжини ва ризқини кутмаган еридан етказади ҳамда бировларга муҳтож бўлишдан қутқаради. Ким умидини дунёга боғласа, Аллоҳ таоло уни дунёси билан ёлғиз ташлаб қўяди»
Байҳақий ривояти
(Имрон ибн Хусайн (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хамр (маст қиладиган ичкилик) дан сақланинглар. Зеро, у барча ёмонликнинг калитидир»
Имом Ҳоким ривояти
(ибн Аббос (р.а) дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар меҳмон бирор қавм ҳузурига кирса, ризқи билан киради. Агар у ердан чиқса, уларнинг гуноҳлари учун мағфират билан чиқади»
Имом Дайламий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уйларингизда Қуръон тиловатини кўпайтиринглар. Чунки Қуръон ўқилмайдиган уйда яхшилик озайиб, ёмонлик кўпаяди ҳамда аҳлига торлик келади»
Дорақутний ривояти.
(Анас (р.а).дан)
#Ҳадис_156
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озиқ овқат (дондун маҳсулоти) уюми ёнидан ўтиб кетатуриб, қўлларини унинг ичига тиққан эдилар, бармоқларига намлик илашди. Шунда: нимаси, эй дон соҳиби?!»,
У: дедилар. «Ёмғир тегганди, ё Расулуллоҳ»,деди «Одамлар кўрадиган қилиб устига чиқариб қўймабсизда! Ким алдаса менинг (умматим)дан эмас», дедилар.
(Имом Муслим ривояти).
#Ҳадис_157
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Инсонларда икки хислат борки, шу икки хислат улардаги куфрдир: насабни камситиш ва маййитга йиғлаш».
(Куфрни , кофир булишни 2 хил тушинишимиз керак.
1. Диндан чикарадиган куфр.
2.Гунохи кабира (катта гунох) маносида.
(Имом Муслим ривояти).
#Ҳадис_158
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ирим қилиш, шумланиш ширк амалидан бўлиб, ирим қилувчилар бизлардан эмас. Аммо Аллоҳ таоло иримни таваккул амали билан даф қилади»
(Имом Бухорий ривояти).
#Ҳадис_159
Абу Ҳурайра родиаллоху анхудан ривоят килинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким зино қилса ёки маст қилувчи ичимлик сотса, Аллоҳ ундан иймонни худди киши бошидан либосини ечгани каби ечиб олади»
(Имом Хоким ривояти).
#Ҳадис_160
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қорни билан дум тушиб ётган бир кишини кўриб: Бу Аллоҳ яхши кўрмайдиган ётишдур дедилар.
(Имом Термизий ривояти).
#Ҳадис_161
Абу Саъийд Худрий родиаллоху анхудан ривоят килинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сиздан ким бир ёмон ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди »
(Имом Муслим ривояти).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев