Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
\_____________
.
Қўл учида қилинган иш яхши самара бермайди. Тил учида айтилган гап самимий чиқмайди. Чунончи, юракдан айтилган истиғфоргина ҳисобга ўтади. Тил учида истиғфор айтган одам ёлғончи бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Чунки, “Тавба қилдим, Ўзинг кечир”, деб туриб яна маъсият уммонига шўнғиган кимсанинг сўзида субут қолмайди.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ وَهُوَ عَلَى الْمِنْبَرِ: ارْحَمُوا تُرْحَمُوا وَاغْفِرُوا يَغْفِرْ اللهُ لَكُمْ وَيْلٌ لأَقْمَاعِ الْقَوْلِ وَيْلٌ لِلْمُصِرِّينَ الَّذِينَ يُصِرُّونَ عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб шундай деганлар: “(Аллоҳ яратган мавжудотларга) раҳм-шафқатли бўлинглар! Шунда (Парвардигорингиз тарафидан) сизга раҳм қилинади. (Одамлар хато-камчилигини) кечиринглар! Шунда Аллоҳ (гуноҳингизни) мағфират этади. Бир гапни эшитиб туриб унга парво қилмайдиган (яъни, ваъз-насиҳатга қулоқ солмайдиган) кимсалар ҳолига вой! Билиб туриб гуноҳ қилишда давом этадиган кимсалар ҳолига вой!” (Бухорий , Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Айримлар: “Бу кичик гуноҳ ёки кўз илғамас камчилик”, деб бамайлихотир маъсиятга қўл уради. Бироқ қатра томиб-томиб дарё бўлишини, томчи чакиллайвериб қаттиқ тошни-да ўйиб юборишини унутиб қўяди.
Қатода шундай насиҳат қилган: “Гуноҳларни давомли қилишдан эҳтиёт бўлинглар! Чунки сизлардан олдинги қавмлар Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тап тортмаганлари учун ҳалок бўлган. Улар ажаллари етгунича тавба қилмай юришган, осий ҳолларида ўтиб кетишган ”.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бизлар айтаётган мана шу истиғфорнинг ўзи истиғфорга муҳтождир”, деган экан .
Яъни, тилида “астағфируллоҳ”, деб туриб гуноҳдан қайтмай юргани учун ҳам истиғфор айтиш керак, дейилмоқчи.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев