Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Ҳидоят шаръан Исломга йўл топмоқ ва унга иймон келтирмоқ деганидир. Залолат эса Исломдан чиқмоқ деганидир. Аллоҳ жаннатни ҳидоятга юрганлар учун, дўзахни эса залолат топганлар учун яратди. Савоб амалларга мукофот, гуноҳ амалларга жазо берилиши ҳидоят Аллоҳдан эмас, банданинг амалидан эканлигига далолат қилади. Агар ҳидоят ва залолат Аллоҳдан десак, Аллоҳ ўзи адаштирган бандасини жазолашига тўғри келарди. Бу эса Аллоҳга зулмни нисбат беришга олиб боради, ваҳоланки, Аллоҳ зулм қилишдан покдир.
Қуръонда ҳидоят ва залолатга юриш банда томонидан эканлигига далолат қиладиган очиқ оятлар жуда кўп. Масалан, Юнус сураси 108-оятида: «Айтинг: «Эй одамлар! Сизларга Роббингиздан Ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоят топади. Ким адашса, ўз зиёнига адашади», дейди.
Шу билан бирга, ҳидоят ва залолатга юриш Аллоҳ томонидан эканлигига далолат қиладиган оятлар ҳам бор. Масалан, Каҳф сураси 17-оятида Аллоҳ: «Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, ўшагина ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан оздирса, бас, унга тўғри йўлни кўрсатувчи бирон дўст-ёр топа олмайсан», дейди. Аммо бу каби оятларнинг маъносини ёритиб берадиган қариналар, яъни ишоралар борки, улар ҳидоят ва залолат йўлини яратиш ҳамда инсоннинг қалбида бу иккала йўлда ҳам юра олиш қобилиятини яратиш Аллоҳнинг иши эканлигига далолат қилади.
Хулоса шуки, тўғри йўлни топиш ёки адашиш инсоннинг ўзига боғлиқ, аммо уларни яратиш Аллоҳнинг ишидир. Демак, Исломни қабул қилиш ва у билан яшашлик бизнинг амалимиздандир, шунга яраша мукофот — Жаннат бор. Аксинча, адашиш, залолат ва куфр йўлида юриш ҳам бизнинг ишимиздандир, бунга эса жазо — Жаҳаннам бор. Ислом тузуми — ҳидоят, демократия тузуми — залолатдир.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев