Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
СЎКИШ ҲУКМИ
___
وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وَقِتَالُهُ كُفْرٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонни сўкиш фосиқликдир. Ўлдириш эса, кофирликдир», дедилар.
Муттафақун алайҳ
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
========///////___///////======
1561. СЎКИШ ҲУКМИ
وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُتَسَابَّانِ مَا قَالاَ فَعَلَى البَادِي مِنْهُمَا حَتَّى يَعْتَدِي الْمَظْلُومُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўкишганларнинг гуноҳи аввал бошлагангадир то мазлум тажовуз қилгунича», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
=======///////___///////=======
1563. СЎКИШ ҲУКМИ
وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ قَذَفَ مَمْلُوكَهُ بِالزِّنَا يُقَامُ عَلَيهِ الحَدُّ يَومَ القِيَامَةِ، إِلاَّ أَنْ يَكُونَ كَمَا قَالَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Ким қулини зинода айбласа Қиёмат куни унга ҳад (дарра) урилади. Лекин у айтгандек бўлса, мустасно», деганларини эшитдим”.
Муттафақун алайҳ
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
=======///////___///////=======
1564. ЎЛИКЛАРНИ СЎКИШ
وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ تَسُبُّوا الأَمْوَاتَ، فَإنَّهُمْ قَدْ أَفْضَوْا إِلَى مَا قَدَّمُوا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг оқибати)га етиб бўлишган», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
=======///////___///////=======
1565. ОЗОР БЕРМАСЛИК
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللهُ عَنْهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир», дедилар».
Муттафақун алайҳ
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
=======///////___///////=======
1566. ОЗОР БЕРМАСЛИК
وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُزَحْزِحَ عَنِ النَّارِ، وَيُدْخَلَ الجَنَّةَ، فَلْتَأْتِهِ مَنِيَّتُهُ وَهُوَ يُؤمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ، وَلْيَأْتِ إِلَى النَّاسِ الَّذِي يُحِبُّ أَنْ يُؤْتَي إِلَيْهِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
وهُو بعْضُ حَديثٍ طويلٍ سبقَ في باب طاعةِ وُلاةِ الأمُورِ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни дўзахдан узоқлашиши ва жаннатга кириши хурсанд қилса, ўладиган пайтда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Ҳамда ўзига қилинишни маҳбуб кўрган муомалани ўзидан ҳам бошқаларга раво қўрсин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари
Бу ҳадис юқоридаги «Бошлиқларга итоат қилиш», бобидаги келган узун ҳадисни баъзи қисмидир.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
=======///////___///////=======
1567. ГИНА-АДОВАТ ҚИЛМАСЛИК
وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ تَبَاغَضُوا، وَلاَ تَحَاسَدُوا، وَلاَ تَدَابَرُوا، وَلاَ تَقَاطَعُوا، وَكُونُوا عِبَادَ اللهِ إِخْوَانًا، وَلاَ يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوقَ ثَلاَثٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир-бирларингизни ёмон кўрманг. Бир-бирларингизга ҳасад қилманг. Бир-бирларингизга орқа ўгириб кетманг. Ҳамда бир-бирларингиздан алоқа узманг. Эй Аллоҳнинг бандалари! Бир-бирларингизга биродар бўлинглар. Мусулмон киши бошқа бир мусулмон билан уч кун гаплашмасдан аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар.
Муттафақун алайҳ
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
=======///////___///////=======
1568. ГИНА-АДОВАТ ҚИЛМАСЛИК
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تُفْتَحُ أَبْوَابُ الجَنَّةِ يَوْمَ الإثنَيْنِ وَيَوْمَ الخَمِيسِ، فَيُغْفَرُ لِكُلِّ عَبْدٍ لاَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيئًا، إِلاَّ رَجُلاً كَانَتْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ أَخِيهِ شَحْنَاءُ فَيُقَالُ: أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا، أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «تُعْرَضُ الأَعْمَالُ فِي كُلِّ يَومِ خَمِيسٍ وَاثنَيْنِ» وذَكَر نحْوَهُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандалар гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишини биродари билан адовати бўлса гуноҳлари кечирилмайди. Ва бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар,- деб айтилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари
Имом Муслимни бошқа ривоятларида: «Амаллар пайшанба ва душанба кунлари кўрсатилади», бўлиб келган.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев