Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни масжидга кирсалар, эшикнинг кесакисидан ушлаб:
«Аллоҳуммажъалний авжаҳа ман таважжаҳа илайка ва ақроба ман тақорроба илайка ва афзола ман саъалака ва роғиба илайк»,
яъни: "Ё Аллоҳ, мени ўзингга юзланувчиларнинг юзланувчироғи, яқин бўлгувчиларнинг яқинроғи, сўровчи ва рағбат этгувчиларнинг афзалроғи қил", деб айтар эдилар».
Имом ибн Сунний ривояти.
Манба: «Ал-Азкор» китоби.
-------------------================-------------------
۱۷۸ - السِّوَاكُ يَزِيْدُ الرَّجُلَ فَصَاحَةً
178. Мисвок истеъмол қилиш эркак одамнинг фасоҳатли сўзлаш фазилатини зиёда қилади.
Шарҳ: Мисвок – маълум дарахтдан ясалган тиш тозалагич. У тишни тозалаш баробарида оғизга ёқимли ҳид бағишлайди ва тилни фасоҳатли сўзлашга одатлантиради.
۱۷۹ - جَمَالُ الْمَرْءِ فَصَاحَةُ لِسَانِهِ
179. Эркак одамнинг чиройи унинг тили фасоҳатли бўлишидадир.
Шарҳ: “Фасоҳат” гап-сўзларни аниқ, тушунарли, ёқимли, чиройли баён қилиш демакдир.
"Жавомеъул калим” китобидан.
-----------------===============---------------
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир.
(Нисо сураси, 103-оят).
-------------===============--------------
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг унга қайтса, тўшакни изорининг бир тарафи билан уч марта қоқиб юборсин. Чунки унда нима борлигини билмайди. Агар ёнбошласа:
بِاسْمِكَ اللهُمَّ وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ رَدَدْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
«Бисмикаллоҳумма вазоъту жанбий ва бика арфаъуҳ, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин родадтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», яъни:
“Ё Аллоҳ, Сенинг номинг ила ёнбошимни ерга қўйдим ва Сенинг номинг ила тураман. Агар менинг нафсимни олсанг, раҳм қил. Уни яна ҳаётга қайтарсанг, солиҳ бандаларингни сақлаганингдек муҳофаза қил”, деб айтсин», дедилар.
Имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Сунний ривояти.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев