Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Мусо розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_111
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади»
Байҳақий ривояти
(Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан)
○○○-----------------
#Ҳадис_112
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа 70 та ёмонликнинг эшигини ёпади»
Табароний ривояти
#Ҳадис_113
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мол-дунёингизни закот бериш билан сақлаб қолинглар! Беморларингизга садақа бериб даво истанглар!...»
Абу Довуд ривояти
○○○--------------------
#Ҳадис_108
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг, ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг, ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир»
Муслим ривояти
#Ҳадис_109
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло жаннатга киритади»
Имом Бухорий ривояти
#Ҳадис_154
Анас родиаллоху анхудан ривоят килинади. Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Огох булинг! Аллоҳга қасамки , мен Аллоҳдан энг куп қурқадиганингизман, Унгга энг куп тақво қиладиганингизман. Аммо, хам руза тутаман , хам огизим очиқ булади. Хам (тунги) намоз укийман , хам ухлайман. Аёлларни никохимга хам оламан. Ким менинг суннатимга рағбат қилмаса , мендан эмас"
(Бухорий , Муслим , Насоий).
#Ҳадис_155
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
Кимда тўртта сифат бўлса, то уни тарк қилмагунча у ҳақиқий мунофиқ бўлади.
Кимда улардан биттаси бўлса, то уни тарк қилгунича нифоқдан битта сифат унда бор бўлади:
Оманат берилса ҳиёнат қилади, гапирса ёлғон сўзлайди, аҳд берса ҳиёнат қилади,ҳусуматлашса фожирлик қилади (мақсаддан четлаб ўтади).
(Муттафақун алайҳ).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев