Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким фолбинга борса ва у айтган хабарни тасдиқласа ёки аёлига узрли ҳайз ҳолатида ёки дубурига орқа чиқарув йўлига яқинлик қилса Мухаммадга (Саллоллоҳу алайҳи васаллам) нозил бўлган нарсадан пок бўлибди» , дедилар.
(Абу Довуд ривояти).
#Ҳадис_147
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан "Махлуқлар нимадан яратилган?" деб сўрадим. "Сувдан", дедилар.
Сўнг: "Жаннат нимадан бино бўлган?" дедим.
"Кумуш ва олтин ғиштлардан. Унинг пойдевори мушк, тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, неъматланади, умидсиз бўлмайди, абадий туради, ўлмайди, кийимлари эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди (қаримайди)", дедилар"
(Термизий ривояти).
Савол~жавоб бўлгунча вақтинчалик Жаннат ҳақида ҳадислар ташлаб борамиз Ин ша Аллоҳ
#Ҳадис_148
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннатда бир бозор бор. Ҳар жума унга келадилар. Сўнг шамол эсиб, уларнинг юзлари-ю кийимларига мушк сочади ва уларнинг ҳусни жамоли зиёда бўлади. Сўнг ҳусни ва жамоллари зиёда бўлган ҳолда қайтадилар. Аҳллари уларга: "Аллоҳга қасамки, биздан кейин ҳусни жамолда янада зиёда бўлибсиз", дейди"
(Имом Муслим ривояти).
#Ҳадис_149
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ (бошқа бир ривоятда:
"Умматимнинг бир гуруҳи", дейилган) бадр кечасидаги тўлин ой янглиғ бўлади. Сўнг улардан кейингилари осмонда нур сочиб турган чарақлаган юлдуз каби бўлади.
(Яна бир ривоятда: "Сўнг бундан кейин даражалар бўлади", дейилган.)
Улар у ерда бавл қилмайдилар, ахлат чиқармайдилар, туфламайдилар, бурун қоқмайдилар. Тароқлари олтин, тупроқлари мушк, жуфтлари ҳурлардир (бошқа ривоятда:
"Улардан ҳар бирининг иккитадан жуфти бор, гўзал-ликларидан болдирларининг илиги кўриниб туради. Улар ўртасида ихтилоф, бир-бирларини ёмон кўриш бўлмайди. Уларнинг қалблари бир қалбдек, эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтадилар", дейилган)"
(Имом Муслим ривояти).
#Ҳадис
САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», - дедилар».
Шарҳ:
Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир. Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳикмат
Шайх Шинқитий ўғлига деди:
“Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати турибди. Унда хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлгин, Чунки сенга: “Ўқи ва кўтарилиб боравер” дейилади.
“Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл. Дўстларинг билан одобинг билан, оиланг билан эса меҳринг билан, аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин. Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл, нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл. Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор. Барча нарса, агар уни иккига бўладиган бўлсанг, камаяди. Илло, саодат, бахтиёрлик ундай эмас. У бошқалар билан бўлишсанггина кўпайди, ортади”.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», - дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони баркамолроғи хулқи гўзалроғидир», - дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Ҳа, биз мусулмон уммати ҳар бир ишимизда, ҳар бир сўзимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олмоғимиз, бу муборак зотга эргашмоғимиз лозим.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис_150
Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
"Жаннатда от борми?" деб сўради. У зот: "Агар Аллоҳ сени жаннатга киргизса, у ерда қизил ёқутдан бўлган от бор, қаерга учиб боришни хоҳласанг, ўша заҳотиёқ муҳайё бўлади", дедилар. Яна бир киши: "Туячи, жаннатда туя ҳам борми?" деб сўради. У зот шеригига айтган сўзни айтмадилар, балки: "Агар сени Аллоҳ жаннатга киргизса, у ерда нафсинг нимани хоҳласа, кўзинг нимадан шодланса, шу нарса бўлади", дедилар"
(Имом Термизий ривояти)
#Ҳадис_151
Бир куни Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам (овозини кутариб) айтдиларки:
"Аллоҳга қасамки у муъмин эмас,Аллоҳга қасамки у муъмин эмас" Ундан сурадилар: "Ким у , эй Росулуллоҳ (соллаллоху алайхи васаллам)" У жавоб бердиларки: "Қушнилари унинг зараридан омонда булмаган кимса"
(Имом Бухорий ривояти)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев