Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
» деб ўйланади. Аммо бу нарса биз учун ҳис қила олмайдиган ғайбий масала бўлганлиги учун, бу ҳақда бизга фақат Аллоҳ хабар берсагина била оламиз, холос. Аллоҳ биз имон келтирган Қуръонда ўлгандан кейин қайта тирилишимиз ва бу дунёда қилган ҳар бир ишимиз ҳисоб-китоб қилиниб, шунга яраша Жаннат ёки Дўзахга тушишимиз тўғрисида хабар беряпти.
«Улар: "Агар чириган суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, янгитдан қайта тирилтириламизми?" дейдилар. Айтинг: "Хоҳ тош бўлинг ёки темир. Ёки кўнгилларингизда (ҳаёт бўлиши) улкан туюлган бошқа бир махлуқ бўлинг (барибир қайта тириласиз)". Сўнг улар: "Бизни ким қайта тирилтиради?" дейдилар. Айтинг: "Сизларни биринчи марта яратган Зот!"»
(Исро сураси, 49-51 оятлар).
«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни эса, албатта, остидан анҳорлар оқиб турадиган, унда абадий қолинадиган Жаннатларга киритурмиз»
(Нисо сураси, 57-оят).
«Оятларимизни инкор қилган кимсаларни, албатта, тезда дўзахга киритурмиз. Ҳар сафар терилари куйиб битиши билан, азобни (муттасил) татиб туришлари учун уларни бошқа териларга алмаштираверамиз»
(Нисо сураси, 56-оят).
Бунга имон келтирган ҳар бир мусулмон энди фақатгина Аллоҳга итоат қилиш, ибодат қилиш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ яшашдан бошқа иложи йўқ эканлигини хулоса қилади. Аксинча, динига бепарво бўлиб, Аллоҳдан бошқа, инсонлар ўйлаб топган қонунларга бўйсуниш орқали уларга қуллик қилган одамнинг оқибати аламли Жаҳаннам эканлигига ҳам имон келтиради.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев