Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
|
«Жаннатга энг охирги кирадиган инсон шундай бир кишики,(у сирот) кўприги узра (юрар экан) бир юради, бир қоқилади, бир олов уни орқасидан куйдиради. Қачон оловдан ўтиб бўлгач орқасига ўгирилади ва: «Сендан менга панох берган Аллоҳ–Буюкдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ менга «мендан илгаридагиларга ҳам мендан кейингиларга ҳам бермаган нарсани берди» дейди.
|
Сўнг унга бир дарахт кўринади. У: «Эй Аллоҳим, мени мана бу дарахтга яқинлаштиргин, мен унинг соясидан баҳраманд бўлайин ва сувларидан ичайин» дейди.
|
Аллоҳ Таоло унга: «Эй Одам боласи! Агар мен сенга уни берсам, сен яна бошқасини сўрайсанда» дейди.
|
У: «йўқ, эй Раббим» деб Аллоҳга ундан бошқани сўрамасликка ваъда беради. Аллоҳ унинг узрини қабул қилади, чунки У банданинг бунга сабр қила олмаслигини билади. Бас, у банда дарахтга яқин келади, соясидан баҳра олиб сувларидан ичади. Сўнг унданда гўзалроқ бир дарахт унга кўринади.
|
У: «Эй Раббим, мени унга яқинлаштиргин, унинг сувидан ичайин, соясидан баҳраманд бўлайин, бундан бошқасини сўрамайман» дейди.
|
Аллоҳ унга: «Эй бани одам! Сенга уни берсам сен мендан яна бошқасини сўрайсан» дейди.
|
Банда ундан бошқасини сўрамасликка ваъда беради. Аллоҳ узрини қабул қилади, чунки У банданинг бунга сабр қила олмаслигини билади. Банда дарахтга яқинлашгач жаннат дарвозаси олдидаги олдингиларданда гўзалроқ бўлган яна бир дарахт кўринади. Яна худди шу ҳолат такрорланади, унга яқинлашгач жаннат эгаларининг овозларини эшитади ва:
|
«Эй Раббим, мени у ерга киргизгин» дейди.
|
Аллоҳ унга: «Эй одам боласи, сенга дунёни ва унинг мислича нарсани берсам бласанми» дейди.
|
Банда: «Эй Раббим, оламларнинг Раббиси бўла туриб мени мазах қилаяпсанми» дейди.
|
–Ибн Масъуд кулдилар ва «мендан нега кулдингиз, деб сўрамайсизми» дедилар.
|
Атрофдагилар: «Нима сабабдан кулдингиз» дейишди.
|
Ибн Аббос: «Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳам шундай кулгган эдилар, ул зотдан «нега жулдингиз эй Расулуллоҳ» деб сўрашганида, Ул зот: «Оламларнинг Раббисининг Кулганидек» деган эдилар.
|
Шунда Аллоҳ (бандасига): «Мен (сени устингдан кулиб) мазах қилаётганим йўқ, (балки Мен) нимани хоҳласам шунга Қодирман (шунга Кулдим)» дейди.
|
Имом Аҳмад «Муснад» 1/391 да Имом Муслим «Саҳиҳ» 187 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: «Саҳиҳ алъ жоме ас сағийр»

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев