Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Халифани танимаган уй эгаси бир пиёла шарбат кўтариб чикди.
-Бу нима? - Асал шарбати. Хазрати Умар қўлларини пиёлага узатолмади хам.
3еро, одамлар очликдан ўлаётган бир пайтда асал шарбати ичишга иймони йўл қўймади.
- Xудо хаққи, қиёмат куни хисобини берадиган xеч нарса ичмайман, - деди.
Кейин xонадон сохиби сув олиб чикди. Хазрат Умар сувни ичиб, “Аллохим, бизни очарчиликдан махв этиб, ичмиздаги бу балони даф қил”, дея дуо қилдилар.
Хазрати Умар асалининг мубохлиги, Расулуллох соллаллоху алайхи васалам асал шарбатини севиб истеъмол қилишларини биларди.
Расулуллох соллаллоху алайхи васалам: “Қўшниси оч булатуриб, тўқ қорин билан тонг оттирган одам биздан эмас”, деганлари у кишининг ёдида эди.
Шу кунларда у зот Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг ушбу муборак сўзларини бот-бот эсларди. Ҳазрати Умар уйқуга ётаркан, мўминлар очлигини ўйлар, уйғонгаларида ҳам хаёлларини биринчи бўлиб, яна ўша очарчилик банд этар эди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев