Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Саҳоблар, ўзларидан бўлган оз сонли кишилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатсизлик қилганлари сабабли Уҳуд ғазотида енгилдилар.
.
حَتَّىٰ إِذَا فَشِلْتُمْ وَتَنَازَعْتُمْ فِي الْأَمْرِ وَعَصَيْتُم مِّن بَعْدِ مَا أَرَاكُم مَّا تُحِبُّونَ
"То сусткашлик қилиб, (Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни, ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди)". (Оли-Имрон: 152)
Шайх Абдулазиз Тарифий
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Солихлардан бири дўстининг уйига бориб, эшикни қоқди:
- Хуш келибсан! Нима юмуш билан келдинг?
- Тўрт юз дирҳам қарз сўраб келдим.
Мезбон дарҳол дўсти айтган пулни олиб чиқиб берди. Дўстини кузатиб, уйга кирар экан, кўзидан ёш оқарди. Хотини бу ҳолни ўзича тушуниб:
- Бирон баҳона топиб, бермай қўя қолмабсизб-да.
- Нималар деяпсан?! Берганимга эмас, бу ишни сўрамасидан олдин қилмаганимга, уни сўрашгача олиб бориб қўйганимдан уялиб йиғлаяпман.
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Яҳё ибн Муоз (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) айтади:
"Унга, дуоларингда мени ҳам эслаб тур, десанг. У билан муросаю мадора қилсанг. Ҳатто ундан узр ҳам сўрасанг. Шу ҳам дўст бўлдими?"
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир. Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Ҳасан Басрий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) айтади:
"Эй одам боласи, ўтган ҳар кунинг - сенинг меҳмонинг. Уни иззат-икром қилсанг, сени мақтаб кетади. Ҳурматини жойига қўймасанг, сени ёмонлаб кетади".
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
«Субханаллоҳи ва бихамдиҳ» ни кўпроқ айт, доим айт, такрор айт, тилингдан қўйма, эсингдан чиқарма, бепарво бўлма! Чунки бу муборак калима шундай сирли, шифобахш сўздирки, уни дунё ДОРИХОНАЛАРИДАН тополмайсан. Унинг таъсири шу даражада кучлики, ҳар қандай ботиний иллатни томиридан қуритиб, йўқ қилади.
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Ибнулқойюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар
" Касал одамга дори-дармон бермай, таъом ва ичимликдан махрум қилсак, у бемор соғаядими ёки ўладими?
Худди шунингдек бизнинг қалбларимиз бемордир, қалбимизни малхами бу- Илмдир,,.
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Ким Аллоҳни зикр қилиш, Қуръон тиловат қилиш, яхши кишилар билан суҳбат қуриш ва ғофиллар суҳбатидан узоқ бўлиш билан вақтини асраса, қалби яшнайди ва юмшайди".
("Мажмуъул фатаво", 5/244)
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларни қилиб қолишга зулумат кечанинг парчаси каби фитналар келишидан (олдин) шошилинглар. Чунки ўшанда киши мўмин бўлиб тонг оттиради-да, кофир бўлиб кечлатади ёки мўмин бўлиб кечлатиб кофир бўлиб тонг оттиради. Динини дунёнинг озгина молига сотиб юборади», дедилар.
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Абу Усмон ан-Наҳдий дейди:
"Кишига Қиёмат куни ўз саҳифаси берилади. У юқори қисмини ўқийди, қараса барча ёмонликлари турган эмиш. Тушкунликка тушиб, қўрқиб унинг паски қисмини ўқий бошлайди. Қарасаки, ўзининг барча яхшиликлари-солиҳ амаллари экан. Сўнг юқори қисмига яна қайта назар ташлайди, қараса, ёмонликлари яхшиликларга алмаштирилиб қўйилган экан".
"Жамиъул – улуми вал ҳикам", (453).
Эй Аллоҳ, бизларни ёмонликларимизни ювиб кетадиган солиҳ амалларга муваффақ қилгин.
وقال أبو عثمان النهدي عن سلمان :
يعطى الرجل صحيفته يوم القيامة، فيقرأ أعلاها،
فإذا سيئاته، فإذا كاد يسوء ظنه، نظر في أسفلها،
فإذا حسناته، ثم نظر في أعلاها، فإذا هي قد بدلت حسنات.
ــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــ
جامع العلوم و الحكم،٤٥٣
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Истиғфор – аввалги гуноҳлар учун каффорот бўлиб, ким ушбу васфга лойиқ бўлса, Аллоҳ унинг ризқини осон, ишини енгил қилиб, обрўси ва кучини сақлайди.
Аллоҳим! Бизларни истиғфор айтувчилардан қил!
Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ.
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги ўйидаман. Агар у Мени зикр қилса, Мен у билан биргаман. Агар у Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Агар у Мени жамоа-кишилар (ораси)да зикр қилса, Мен уни улардан яхшироқ халқ-жамоа (ораси) да зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ (65-75см) яқинлашаман. Агар у Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен (томон)га юриб келадиган бўлса, Мен унга (томон) югураман». (Бухорий ва Муслим ривояти)
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан: Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, Ислом (нинг нафл) амаллари менга кўпайиб кетди. Сиз менга (ўзи енгил савоби кўп) бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай, - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тилинг ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин».
(Термизий ва Ибн Можа ривояти).
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Луқмони Ҳакимнинг ўз ўғлига қилган насиҳатларидан:
Эй болам, агар намозда бўлсанг, қалбингни сақла!
Агар одамларнинг даврасида бўлсанг, тилингни сақла!
Агар одамларнинг уйида бўлсанг, кўзингни сақла!
Агар таом устида бўлсанг, ошқозонингни сақла!
Икки нарсани ҳеч қачон эслама:
Одамларнинг сенга қилган ёмонликларини ва уларга қилган яхшиликларингни.
Икки нарсани ҳеч қачон унутма:
Роббингни ва охират диёрини.
◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дейди:
"Дунёдаги энг қаттиқ жазо – Аллоҳ тилингни Ўз зикридан тўхтатиб қўймоғидир".
"Ё Аллоҳ, биз Сени (айбу нуқсонлардан) поклаб, Сенга ҳамду санолар айтамиз".
يقول ابن قيم :
أشد عقوبة في الدنيا،،
أن يمسك الله لسانك عن ذكره ،،
"سبحانك اللهم وبحمدك ،،

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев