Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
-------
“Раҳм” сўзи луғатда: яқинлик, туғилиш орқали боғланган қон-қардошлик алоқаси деган маънони билдиради. Динимизда яқин қариндошга “улул-архам”, қариндошлар зиёратига эса “силаи раҳм” дейилади.
Силаи раҳм — қариндошлардан хол-аҳвол сўраш, зиёрат қилиш ва сафардаги кишининг ўз юртига зиёратга бориши каби фазилатлардир. Қариндош билан учрашиш, эҳтиёжмандларига ёрдам бериш, касалларини бориб кўриш, бедарак йўқолганларни қидириш, ёмонлик қилганларини афв этиш, қариндошлик ҳақларини адо этиш ҳам шу жумлага киради.
Силаи раҳм — вафо ва инсонийлик аломати бўлиб, энг гўзал ижтимоий вазифалардан биридир.
Нисо сураси 36-оятнинг мазмунида шундай дейилган:
“Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар, ота-онага ва қариндошларга яхшилик қилинглар.”
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло садақа ва силаи раҳм сабабли банданинг умрини зиёда қилади, ёмон ўлимни даф этади, нохуш ҳолатларга тушишдан ва қўрқилган нарсалардан уни муҳофаза қилади.”
Силаи раҳм — Илоҳий раҳматга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло раҳмати билан бандалари орасида уч боғ қурган: маърифат боғи, аҳд боғи, раҳм — яъни қариндошлик боғи. Инсонлар маърифат орқали, яъни бир-бирини таниш орқали биродар, дўст бўладилар. Аҳд орқали бир-бирига одилона ва ростгўйлик билан муомала қиладилар. Қариндошлик боғи орқали эса бир-бирини кўриб, кузатиб, яхшилик қилишади.
Силаи раҳмнинг аксидир — “қатъи раҳм”, яъни қариндошлик алоқаларини узиш бўлиб, бу динимизда қаттиқ қораланган. Нисо сураси 1-оятда Аллоҳ таоло бандаларини қариндошлик алоқаларини узишдан қайтарган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам шундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар! Албатта Илоҳий раҳмат, ўз орасида силаи раҳмни узган одамлар бор бўлган бир жамоага тушмайди.”
🌿🌿
Умар ибн Хаттоб (р. анҳумо) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (с.а.в) бизга: “Нима дейсизлар, анави аёл ўз боласини ўтга ташлайдими?”– дедилар. Биз: “Йўқ, асло ташламайди!”– дедик. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): “Оллоҳ таоло ўз бандаларига боласига меҳрибончилик қилаётган манави аёлдан ҳам меҳрибонроқдир!”– дедилар.
Саҳиҳи Бухорий – 5999
Маним туним ёруғ, тонггим нурашон,
Шукур, тушдим манам ишқнинг комига.
Қандай таслим бўлмай, қандай қул бўлмай,
Меҳрибонларнинг ҳам меҳрибонига.
🌿🌿
Оиша (р.анҳо) ривоят қиладилар: “Набий (с.а.в.): “Амалларингизни тўғри, мўтадил адо этинглар, бирор киши қилган амал эвазига жаннатга кирмайди!”–дедилар. “Ё Расулуллоҳ, ҳаттоки сиз ҳамми?”–дейишди.” Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳатто мен ҳам, агар Аллоҳ таоло раҳмат ва мағрифатга олмас экан!”–деб жавоб қилдилар.
Саҳиҳи Бухорий – 6467
Неки амал қилсанг мўътадил қилгил,
Оллоҳ ризоси деб яхшилик қилгил,
Бироқ амал сабаб бирорта одам,
Жаннатга кирмайди фикр қил, билгил!
Биз гуноҳкор қулмиз мағрифат қилсин
Бизни ёрлақасин яратган эгам,
Мағрифат қилмаса, раҳмат қилмаса,
Жаннатга кирмайди Расулуллоҳ ҳам.
🌿🌿
Абу Ҳурайра (р. анҳу) ривоят қиладилар: "Абулқосим (с.а.в): Агар биров уйингга ўғринча мўраласа, (унга) тош отиб кўзини чиқарсанг ҳам гуноҳкор бўлмайсан!"–дедилар. Саҳиҳи Бухорий – 6902
Кимдир мўраласа ўғринча, пинҳон
Тош отсанг кўзлари чиқса ногаҳон,
Асраганинг учун қўрғонни ёвдан
Тангрим гуноҳкорсан демас ҳеч қачон.
Сарҳадларда ҳушёр, тоғларда сор бўл,
Энг аввали Ватан муқаддас қўрғон.
Танда жонинг борми кўз тикмасинлар
Ватанни имондек қўриқла, ўғлон!
🌿🌿
Анас ибн Молик (р. анҳу) бундай дер эдилар: “Расулуллоҳу (с.а.в). Майитга уч нарса эргашади, ундан икки нарса қайтиб, бири ўзи билан қолади: унга бола-чақа, бойлиги ва қилган амаллари эргашиб боради, бола-чақалари билан мол-дунёси ортга қайтади, ўзи билан эса биргина қилган ишларигина қолади”
Саҳиҳи Бухорий – 6514
Дунё кимга етган, етмас ҳеч қачон,
Мол қувиб ўтганлар ўтди бенишон,
Фарзанд ҳам давлат ҳам кетар чоғингда,
Ҳеч бири сен билан кетмайди, ишон.
Бани одамизод гумроҳ бўлади,
Қачон ўз ҳолидан огоҳ бўлади!
Ким яхшилик қилса қиёмат қадар,
Қилган амаллари ҳамроҳ бўлади.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев