Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Қиёмат куни банда умрини нима билан ўтказгани ҳақида, илмини нимага ишлатгани ҳақида, молини қаердан топиб, қаерга сарф қилгани тўғрисида ва жисмини қайси ишларда қаритгани ҳақида сўралмагунча унинг қадами силжимайди»
(Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 122).
#Ҳадис_73
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Таҳорат қилган, қилганда хам чиройли қилган, сўнгра, жума намозига келган ва (имом хутба килган пайтда) тинглаб, жим турган кишининг бу жума билан нариги жума ўртасидаги ва кўшимча уч кундаги гунохлари кечирилади».
(Имом Муслим ривояти: 857)
#Ҳадис_74
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Қиёмат кунида умматим таҳорат изларидан қолган оқ ҳалқачалар-у оппоқ қашқалар билан чақириладилар. Бас, сизлардан кимки ўз оппоқлигини узайтиришга қодир бўлса, ўшани амалга оширсин!”
(Муттафақун алайҳи).
#Ҳадис_75
Абу Ҳурайра родиаллоху анхудан ривоят килинади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким умматим бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса ), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир»
(Имом Аҳмад ривояти)
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Аллох Таоло деди
ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ.
«Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас».
(Аъроф сураси, 55-оят).
Тафсир: Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарру – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда. Худди шу маъно Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ифодасини топган. Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади: Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитгувчи ва энг яқин Зотдир, дедилар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар».
Шарҳ:
Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар экан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади. Аллоҳ таоло бу бандадан ўшанча ёмонликни даф қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун мўмин-мусулмон банда дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилмаслиги керак.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳикмат
Сабр қилсанг, ёмон ўртоқ яхшидир. Сабр инсонинг кўксини очади, инсонни (уфқни) кенгайтиради. Ойнинг тунда сабр этиши уни ёп-ёруғ ҳолга келтиради. Гулнинг тиканга сабри уни хушбуй ҳолга келтиради. Арслоннинг ахлат ва қон ичра қолиб сабр қилиши уни туя бўталоқлари ила тўйдиради. Пайғамбарлар мункирларга сабр этмоқ ила Аллоҳнинг хос бандаларига, инсоният гултожиларига айландилар. Кимда гузал бир фазилат кўрсанг, билки у бу фазилатни сабр, ҳаракат, меҳнат -машаққат ила қулга киритган.
Жалолиддин Румий.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган иш – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш, қорнини тўйдириш ва машаққатини енгиллатишдир”, – дедилар».
Ҳорис ибн Абу Умома ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев