Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
___ «Эй Расулуллоҳ, Муовия ал~Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?»~деди.
.... ~ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа»,~дедилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди.
.... ~ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, «Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар.
.... ~ Сўнг:..
«Бу даражага нима сабабли эришди?»~ деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом:..
___ «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун», дедилар»..
.... ~ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:...
«Ким уч нарсани иймон билан адо этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва хоҳлаган ҳурга уйланади:...
___ ким қотилни афв қилса,
___ махфий равишда бировнинг қарзини тўласа... ва _ ҳар фарз намозидан сўнг «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса», дедилар.
.... ~ Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Биттасини қилса-чи, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўрадилар.
У зот: «Биттасини қилса ҳам», дедилар»..
.... ~ «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:..
____ «Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса~бўлмаса, салом бергин.... сўнг менга салом йўллагин ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
.... ~ Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию~қариндошлар ига ҳам мўл~кўл ёғдирди»..
.... ~ «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни:...
____ «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади»...
~ «Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»...
.... ~ «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:..
____ "Тўпланинглар! Мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман",~дедилар.
Тўпланганлар тўпланди, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқидилар~да, кириб кетдилар.
Шунда ҳаммамиз бир-биримизга: «Бу самодан келган хабар бўлса керак, шунинг учун кириб кетдилар», дедик»..
.... ~ Айрим уламолар:..
«Бунинг Қуръоннинг учдан бирига тенглигига сабаб, унда Аллоҳнинг Сомад исми борлиги учун, чунки бошқа сураларда бу исм топилмайди», дейдилар. Шунингдек, «ахад» борлиги учун ҳам.
.... ~ Баъзилар: «Қуръоннинг ўзи учга бўлингани учун: учдан бири ҳукмлар, учдан бири ваъда ва ваъидлар (қайтариқлар), яна учдан бири исм ва сифатлар.
«Қул ҳуваллоҳу аҳад» шу уч бўлакнинг бир бўлаги, яъни исм ва сифатлар бўлагидир. Шу маънода бу сура «Ихлос» деб номланади», дейдилар...
Аллох, бизларни шундайлардан килгин, кабр фитнасидан, Киёматдаги дахшатлардан ва хисоб-китобларимиз енгил килгин.
Умидиз борки, бизларни жаннатга хисоб-китобсиз киритадиган 70 000 та банданг каторидан киласан. Узинг Рахмли ва рахмлиларнинг энг Рахмлисисан.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев