Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
----
Ризқ берувчи Ягонадир. Бандаларининг ризқини ёлғиз Ўзи беради. Бунинг кафолатини Ўз зиммасига олган.
"Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зориёт сураси, 22-оят).
"Ерда ўрмаловчи барча нарса (жонзот)нинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида..." (Ҳуд сураси, 6-оят).
Бас, ризқ бериш Аллоҳнинг зиммасида экан, у ҳолда нима учун кўпчилик инсонлар ризқ талабида ўзи каби бошқа бир инсонга хушомадлар қилиб, ўз нафсларини хор қиладилар?!
"Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас. У Азиз (қудратли ва Ҳаким (ҳикматли зот)дир"
(Фотир сураси, 2-оят).
"Ўкинма" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Жаннат
Сермева бананзорлар, ёйилган соялар, оқар сувлар ва сероб мевалардадирлар. Тугамайдиган ва ман қилинмайдиган" (29-33-оятлар).
Одатда , бизнинг тилимизда ҳам кишининг бирор нарсага сероблиги билдирилмоқчи бўлса, "Фалончи фалон нарсанинг ичида", дейилади. Худди шунингдек, ўнг тараф эгаларининг ҳолатлари ҳам, жаннат нозу неъматлари ичида, деган маънони сўз ва жумлалар орқали ифода қилинмоқда. Мисол учун, "сермева бананзорлардадирлар". Яъни бананзор ичида, бананларга кўмилиб, дейилмоқчи.
Ўнг тараф эгалари жаннатда яна:
"Кўтарилган кўрпачалардадирлар" (34-оят).
"Кўтарилган" тушунчаси маънавий ва моддий кўтарилганлиги маъноларига эга.
Жаннат ва унинг абадийлигига далиллар:
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида қуйидагиларни айтади:
"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир. Унда мангу қолувчилардир ва ундан кўчишни истамаслар" (107-108-оятлар).
Иймон ва амали солиҳ банданинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги қадр-қийматини оширади. Охиратда эса жаннатга тушишига сабаб бўлади. Жаннатга тушганда ҳам, у ерда абадий қоладилар. У ерда шундай қадр-қиймат, роҳат-фароғат топадиларки, бошқа жойга кўчишни зинҳор истамайдилар.
Аллоҳ таоло Сод сурасида қуйидагиларни айтади:
"Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал қайтар жой (бордир). Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари (бордир). У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирадилар. Уларнинг ҳузурида нигоҳини тийган тенгдош(ҳур)лар бордир. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир. Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир" (49-54-оятлар).
Зикр қилинган ана ўша нарсалар - Аллоҳ таолонинг тақводор бандаларига берадиган жаннати, ризқи. У ризқ доимий ва абадийдир. У ҳеч қачон тугаб қолмайди.
Жаннатнинг абадийлигига Суннатдан далиллар:
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жаннатга кирса, неъматланади, ноумид бўлмайди, бардавом қолади ва ўлмайди", деганлар".
Муслим ривоят қилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Бир нидо қилувчи нидо қилиб: "Эй аҳли жаннат! Албатта, сизлар учун абадий равишда соғлом бўлишингиз бор, бемор бўлишингиз йўқ. Ёш бўлишингиз бор, қаришингиз йўқ. Ҳаёт кечиришингиз бор, ўлишингиз йўқ", дейди".
Муслим Абу Саъиддан ривоят қилган.
"Сунний ақийдалар" китобидан.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев