Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
«Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан жинсий алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
#Ҳадис_48
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Аёл кишини тўрт хислати учун никоҳга олинади: моли учун; ҳасаби (ота—боболарининг обрўси ва мақтовга лойиқ хислатлари) учун; жамоли учун; дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг қуригур”.
(Муттафақун алайҳ).
#Ҳадис_49
Макил ибн Ясарнинг айтишича, бир пайт Пайғамбарнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига одамлардан бири келиб:
Мен келажакда уйланишим мумкин бўлган аёл топдим. У чиройли ва зодагонлар оиласига мансуб, аммо у туғишга қодир эмас. Мен унга уйланайми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Йўқ", дедилар. Бу киши иккинчи марта ўз саволи билан чиқди, унга ўша жавоб берилди. Ва учинчи марта Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Севганларга, кўп туғадиганларга уйланинг, чунки мен қолган умматлар олдида сизнинг сонингиз билан фахрланаман."
(Aбу Довуд, 2050; Насоий, 3227)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев