Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
-------
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ёки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирлари устида туриб: «Сизлар кар ёки ғоибга дуо қилаётганларингиз йўқ. Эй, Абу Мусо! Ёки Эй, Абдуллоҳ! Сени жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!» дедилар
«Ҳа», дедим. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир, дегани.
Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.
Термизийнинг ривоятида: «Ер юзида бирор киши «лаа илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, албатта, унинг хатолари каффорат қилинади, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.
Шарҳ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрган кишининг гуноҳлари ҳам ювилар экан.
Қайс ибн Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У кишини отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиш учун топширди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтдилар. Намозни ўқиб бўлган эдим. У зот мени оёқлари билан туртиб:
«Сени жаннатнинг эшикларидан бир эшикка далолат қилайми?» дедилар.
«Ҳа», дедим.
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар».
Шарҳ:
Демак, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи» жаннатнинг эшикларидан бир эшик экан. Шунинг учун уни кўп айтиб юрмоқ керак.
«Ҳеч бир фаришта «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» демасдан туриб ердан кўтарилган эмас», деди».
Шарҳ:
Қай бир фаришта осмонга чиқар бўлса, албатта, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтмоғи шарт экан. Уни айтмаса осмонга чиқа олмас экан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир», дедилар».
Шарҳ:
Демак, ким жаннатнинг хазиналаридан бир хазинага эга бўлмоқчи бўлса, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни кўпроқ айтиши керак экан.
Макҳул розияллоҳу анҳу: «Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи. Ва Лаа манжаа миналлоҳи иллаа илайҳи» деса, Аллоҳ ундан зарарнинг етмиш эшигини очади. Уларнинг энг кичиги фақирликдир», деди». Учовини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ:
Ким ўзидан зарарларни узоқ бўлишини истаса «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи. Ва Лаа манжаа миналлоҳи иллаа илайҳи» деб айтсин.
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни уламоларимиз қисқа қилиб «ҳавқала» номи билан атаганлар. Яъни, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи»нинг турли сўзларидан баъзи ҳарфларни олиб, «ҳавқала»ни тузилган.
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ҳақида имом Нававий имом Муслимнинг Саҳиҳларига ёзган шарҳларида «Абул Ҳайсам, ҳавл-ҳаракат маъносидадир. Шунда умумий маъно Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳеч бир ҳаракат ҳам, қувват ҳам йўқ дегани бўлади» деб айтган, деганлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳнинг маъсиятидан У зотнинг сақловисиз бурилиш йўқ. У зотнинг тоатига Ўзининг ёрдамисиз қувват йўқ», деганидир», деганлар.
Тўрт мазҳаб уламолари азонда «Ҳаяя алас Солат. Ҳаяя алал Фалаҳ»ларни айтилганда «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиш мустаҳаблигини таъкидлаганлар. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида кўрсатма берганлар.
Шунингдек, қийин ҳолга тушганда, бемор бўлганда, бирор нарсадан ажабланиб унга кўзи тегишидан қўрққанда, бир нарсадан шумланганда, уйидан чиқаётганда, кечаси уйғониб кетганда, ҳар намоздан кейин «ҳавқала»ни айтиш мустаҳабдир...
Хамма нарса булади Лекин ,Дархол емас..
""Ла Хавла ва Ла Куввата илла билах,,

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев