Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Жаноби Ҳақ бир кеча Ҳазрати Довуд алайҳис саломга шундай марҳамат қилди:
-"Kим бизни севишини сўзласа, ошиқлик даъвосини қилса сўнгра кечаси билан ухласа, унинг сўзи ҳам ёлғон, даъвоси ҳам ёлғондир!"
Ошиқ бўлганнинг кўзига уйқу келармиди?
Чунки ошиқ кўнглининг дардини, тортган аламларини севгилисига сўзламоқ учун ёлғизлик истайди, кечани кутади, кечанинг қоронғулигига яширинади.
Ишқга ташна бўлган ошиқ ухласа ҳам, жуда оз ухлайди. Чанқаган одам қаттиқ уйқуга кета оладими? У озроқ ухласа ҳам, тушида ё сувни кўради, ёки ўзини ариқ бўйида кезганини кўради, ёки идишни, ёки соқийни кўради.
Унга бутун кеча нариги тамонлардан,
Аллоҳдан овоз келиб туради.
Эй бечора!
Ўрнингдан тур, кечани бир ғанимат, Аллоҳнинг бир лутфи ўлароқ кўр ва фурсатдан фойдаланиб қол!
Мавлоно Жалолиддин Румий
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Аллоҳнинг муҳаббатига энг яқин одам тавба ва истиғфори кўпроқ бўлган одамдир. Зеро, Аллоҳни улуғлайдиган ва Унинг ҳузурида туришга ишонадиган кишигина кўп истиғфор айтади. Аллоҳ таоло деди:
إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ
«Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» (Бақара, 222).
Шайх Абдулазиз Тарифий
==========
Аллоҳ фақат икки сабабга кўра бировнинг айбини фош қилади:
1. Агар киши одамларнинг айбларини очса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини очади.
2. Агар махфий гуноҳларни кўпайтирса, Аллоҳ уни ва ўзгаларни тийиш учун унинг баъзи гуноҳларини очиб қўяди.
Шайх Абдулазиз Тарифий
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
... Инсон ўлимидан аввал, ОДДИЙ ИНСОН кўра олмайдиган нарсаларни кўра олар экан...
----
Масалан, фаришталар инсон олдига ҳушхабар билан яъни: ~ "Унинг ўлишини ва Аллоҳ таолонинг ҳузурига яхши хотима билан боришини.." айтгани келишганда кўрар экан...
Аллоҳ таоло шундай деди:
~ ((Бас, биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир)) Қоф 22.
... Фан назариясида исботланишича, инсоннинг кўзларида тўсиқ (ПАРДА) қўйилган бўлиб, у фақат чегараланган нарсаларнигина кўра олар экан...
Бу тўсиқ (парда)нинг вазифаси бизни фаришталар ва жинларни кўришимиздан тўсиб турар экан...
... ЎЛИМнинг вақт соати етганида пардалар олиниб, инсонга фаришталар кўрина бошланади... Кейин гапиришга тил ожиз бўлган нарсаларни кўрганидан кейин, миясида алла қандай ўзгаришлар содир бўлар экан...
Юрак уруши ҳам секинлашиб қолади... Қадамлардан руҳнинг тортиб чиқариш жараёни бошланиб, унинг оғриғидан инсон ҳаттоки юролмай қолар экан...
Аллоҳ таоло қовлида:
~ ((Ва болдирлар бир бирига алмашганда)) ал-қиямаҳ 29.
Маълумот:
~ Олимларнинг аниқлашига қараганда, руҳнинг танадан чиқаётгандаги оғриғи, қиличнинг 3 минг ЗАРБАсига тенг экан...
... Аллоҳим, хотимамизни гўзал тарзда якунлашингни, гўзал ўлимни ва (ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ) шаҳодаси ила тилларимизни хўллаб турганимизда руҳимизни олишингни сўраб қоламиз, амийн Роббил ъаламийн...
... Чиндан ҳам дўстларингизга бўлган ҳурматингиз чексиз бўлса, унда мана бу эслатмани УЛАР БИЛАН БЎЛИШИНГ .... .
... ~ Илмий томондан исбот этилган..
«ҚУРЪОННИ ТИНГЛАШ» тасодифий ўлимларнинг олдини олар экан;
... Жудаям фойдали маълумот.. бошқаларга ҳам етказинг.
АЛЛОҲИМ, хотимамизни биздан рози бўлиб туриб якунла, амийн.
... ~ Мана бу дуони ўқинг, Аллоҳнинг иродаси ила мушкулларингиз ОСОН бўлгай..
... Ла илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул Карийм.
... Ла илаҳа иллаллоҳул ъалиййул Ъазийм.
... Ла илаҳа иллаллоҳ Роббуссамаватис сабъа ва Роббул ъаршил ъазийм.
~ АЛЛОҲИМ, биз сендан диннинг зиёдасини, умрнинг баракасини, танадаги соғлиқни, ризқ кенглигини , ўлимдан аввал ТАВБАни, ўлим вақти шаҳодатни, ўлимдан сўнг мағфиратни, ҳисоб китобида мағфиратни, азобдан омонликни, беҳисоб ва беазоб Жаннат насибасини сўраб қоламиз ва Жаннатда гўзал жамолингни кўришлик бахтига биз ожиз бандаларингга ҳам насиб айла...
... АЛЛОҲИМ, ўлим ёқасида турган бандаларингга раҳминг келсин...
Беморларга шифо бер...
... АЛЛОҲИМ, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират эт...
... Аллоҳумма солли ъала саййидина ва набиюна ва ҳабибуна Муҳаммад ва ъала олиҳи ва соҳбиҳи ва саллим...
... АЛЛОҲИМ менга гўзал хотимани раво кўр. АЛЛОҲИМ, сенга сажда қилаётган пайтимда хотимамга якун яса, эй раҳимлиларнинг Раҳимлиси...
АЛЛОҲИМ малоикалар савол жавобида мени собит этгин...
АЛЛОҲИМ қабрим жаннат боғчаларидан бир боғча бўлсин...
АЛЛОҲИМ дунё фитнасидан паноҳ тилаб, иймонимизни мустаҳкам этгишингни сўраб қоламан...
Кун ҳикмaти
1) «Менинг буюк дардим бор» - дема,
дардингга қараб: «Менинг буюк Роббим бор», - деб айт.
2) Намозингни вақтида ўқишингни энг қулай йўли...
Тасаввур қил, сен ҳозир азонни ҳаётингни энг сўнгги лаҳзаларида тинглаяпсан...
Эҳтимол...
Аллоҳ сени сўнгги бор намозга чорлаётгандур...

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев