Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Эй Пайғамбар, Биз сиздан илгари ҳеч бир инсонга бу дунёда абадий ҳаёт берган эмасмиз. Энди сиз вафот этгудек бўлсангиз, улар сиздан сўнг абадий яшашни умид қиладиларми?! Йўқ, бундай бўлмайди.
(Анбиё 34-оят)
Ҳар бир жон эгаси бу дунёда ҳар қанча узоқ умр кўрмасин, ўлимни тотмай иложи йўқ. Инсоннинг бу дунёдаги ҳаёти буйруқ ва қайтариқлардан иборат вазифалар билан, ҳолатларнинг яхшилик ва ёмонлик сари ўзгариб туриши билан синалишдан иборатдир. Сўнгра ҳисоб бериш ва жазо ҳамда мукофот олиш учун қайтиш ёлғиз Аллоҳ ҳузуригадир.
(Анбиё 35-оят).
⸻
Эй нафс, тавба қил! Эй инсон, тавбангни қил!
Сен ўлимдан қаёққа қараб қочмоқдасан?! Ахир ўлим рўпарангдан, сен томон келмоқда-ку…
Ҳавойи нафсингга қарши тур, у сени алдаб, ёқангдан жарликка судраб кетмоқда.
Сендан аввал кетганларга боқ!
Улар ўзлари билан нималарни олиб кетди?
Ҳатто устидаги фахр либосини ечиб,
қип-яланғоч ҳолда, ўзидан аввал ўтганларнинг ортидан эргашиб шошиб кетди.
Қаранг қабристонга, чақириб сўранг:
Золим подшоҳлар қанисизлар ? Уларнинг оёғи тагида хизмат қилганлари қаердасизлар !?!
Қасида шеърларда мадх этган маддохлари қани, хайкалини ўрнатиб сиғинган илоҳлари қанисизлар !?
“Мен илоҳингларман” деган Фиръавн қани !?
Унинг буйруқларини бажарган Ҳомон қани !?!
Фиръавн:
— Эй Ҳомон, менга осмонга чиқиш учун баланд минора қургин, мен Мусонинг илоҳини кўриб тушаман деб ҳаддидан ошган подишох қаерда?!
Мўминларни қамоққа олиб, қийноққа солиб, аёлларини зўрлаб, ўғилларини қирган Фиръавн наҳотки ўлган бўлса !?
Наҳотки у қасрлар, олтинлар, чўри ва канизакларини ташлаб ўлимга рози бўлган бўлса !?
Наҳотки Фиръавн ҳимоясидаги, подшоҳнинг мустаҳкам қалъасидаги Ҳомон ҳам ўлган бўлса !?
Наҳотки хазинаси минглаб сандиқ олтин бўлган Қорун ҳам ўлимдан қутула олмаган бўлса !?
Ер юзини қонга белаб, Ислом аҳлини йўқотишга қасам ичган, қиличидан қон томган Чингизхонлар қаерда ?!
Наҳотки шунча ерларда саройлари бўлсаю, ўзи ер тагида бўлса?!
Қани, ўз халқининг молини еб, халқини қашшоқ ва гадойга айлантирганлар?
Уларнинг тўплаган бойликлари асқотмадими?!
Ер юзининг энг қиммат ўлкаларида қурган кошоналар, эгаллаган ороллари уларни ўлимдан қутқара олмадими?!
Наҳотки улар ўлган бўлса?!
Подшоҳлар қаерда?
Уларнинг гўзал маликалари, қироличадай бош кўтарган қизлари қаерда?
Уларнинг бойвачча ўғил ,куёвлари, савдо-сотиқ дўконлари, ҳисобидаги тугамас мол-дунёлари наҳотки тугаган бўлса?!
Ҳа, ҳаммаси йўқликка айланди. Шу дўмпайган қора тупроқ тагига жойланди.
Хушбўй атирлар ҳиди тўлган ётоқхоналар ўрнига энди бадбўй ҳидлар тўлган лаҳадда ётишибди.
Биронтаси қолмади — бой савдогари ҳам, насабли зодагони ҳам, барчасини қабр ютиб юборди.
Бобонгиз қани,буви момонгиз қани!?
Қанча яқин қариндошу ,жондан азиз ота онангиз қани !?
Синфдошингиз ,курсдошингиз, ҳатто бир уйдаги ёстиқдошингиз …
Қайга кетдилар …нималарни йўқотдилару ,нима топдилар…!?
⸻
Сиз-чи, тайёрмисиз қабрга киришга?
Бугун уйингиздасиз, эрта ё индин эса албатта қабрингизда ётган бўласиз.
Унда қилган амалларингизга пушаймон бўлиб Қиёматни кутиб турасиз.
Ер юзида ҳеч қолмас инсон,
Жинлар ҳам ўлмас эди, агар бўлганда бир дона имкон.
Тавба қилинг! Тайёр туринг! Аллоҳга ёруғ юз, пок виждон ва саломат имон билан қайтинг.
Тупроқ таги — ё Жаннат боғларидан бир боғча,
ёки Жаҳаннам водийларидан бир чуқурликдир.
Истанг — тавба ва тоат билан Жаннатга киринг,
Истанг — кибр ва маъсият билан Жаҳаннамга тушинг.
Иккисининг эшиги ҳам сиз учун очиқ.
Марҳамат қилинг…………

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев