
Хаворижлар: «Эй Ибн Аббос! Биз билан соҳибинг (Али) ўртасида учта асосий тўсиқ борки, уларнинг ҳар бири ундан воз кечишимиз учун кифоя қилади!»
Ибн Аббос: «Улар нималар? Қани, борингизни айтинг-чи.»
Хаворижлар (Биринчи): «У Аллоҳнинг динида эркакларни ҳакам қилди. Ҳолбуки, Аллоҳ: «Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг ўзига хосдир» деб айтган.
(Юсуф сураси—40оят)
Аллоҳнинг бу сўзидан кейин эркакларнинг ҳукмга нима дахли бор?»
Ибн Аббосرَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «Агар мен сизларга Аллоҳнинг китобидан сизларнинг гапингизни рад этадиган оят ўқиб берсам, фикрингиздан қайтасизларми?»
Хаворижлар: «Ҳа».
Ибн Аббосرَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «Аллоҳ таоло ҳатто «чорак дирҳам» қийматидаги масалада ҳам ҳукмни эркакларга топширган.
Масалан, ов қилинган жонзот ҳақида: «Унга сизлардан икки адолатли киши ҳакамлик қилур»
(Моида сураси, 95-оят), деган. Шунингдек, эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик ҳақида: «Эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам юборингиз»
(Нисо сураси, 35-оят), деган.
Сизлардан Аллоҳ номи билан сўрайман: Мусулмонларнинг қонини сақлаб қолиш ва уларнинг орасини ислоҳ қилишда одамларнинг ҳакамлик қилиши афзалми ёки бир қуён ёхуд аёлнинг маҳри масаласида ҳакамлик қилишми?»
Хаворижлар (пичирлаб): «Албатта, қон тўкилишининг олдини олишда... Аллоҳ илмингга барака берсин!»
Хаворижлар (Иккинчи): «У жанг қилди-ю, лекин асир ҳам олмади, ўлжа ҳам тақсимламади! Агар у жанг қилган одамлар кофир бўлса, уларни асир олиш ҳалол эди. Агар улар мўмин бўлса, уларга қарши жанг қилиш ҳалол эмас эди!»
Ибн Аббосرَضِيَ اللهُ عَنْهُ:
«Сизлар ўз онангиз Оишаниرَضِيَ اللهُ عَنْهَا асирга олиб, чўри қилармидингиз? Ёки бошқа аёллардан ҳалол бўлган нарсаларни ундан ҳам ҳалол санармидингиз?
Агар: «У бизнинг онамиз эмас», десангиз, кофир бўлиб, Исломдан чиқасиз.
Агар: «Уни асир оламиз», десангиз, яна кофир бўласиз, чунки Қуръонда: «Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам яқинроқдир ва унинг аёллари уларнинг оналаридир» деб айтилган.
(Аҳзоб сураси—6оят)
Сизлар икки залолат ўртасида турибсиз, хоҳлаганингизни танланг!»
Хаворижлар: (Жим бўлиб қолишди)... «Бунисидан ҳам қайтдик».
Хаворижлар (Учинчи): «У Муовия билан сулҳ тузаётганда ўзидан «Мўминлар амири» деган номни ўчириб ташлади. Агар у мўминларнинг амири бўлмаса, демак, кофирларнинг амири бўлади-да!»
Ибн Аббосرَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «Сизларга бундан ҳам кучлироқ далил келтираман. Расулуллоҳ ﷺ Ҳудайбия куни мушрикларга:
«Ёзинг: Бу Аллоҳнинг Расули Муҳаммад келишган сулҳдир», дедилар.
Шунда мушриклар:
«Агар сени Аллоҳнинг Расули деб билганимизда, сени Байтдан тўсмасдик. Яхшиси, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёз», дейишди.
Расулуллоҳ ﷺ: «Аллоҳга қасамки, сизлар мени ёлғончига чиқарсангиз ҳам, мен Аллоҳнинг Расулидирман. Эй Али, «Расулуллоҳ» сўзини ўчир ва «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ» деб ёз», дедилар.
Агар Расулуллоҳ ﷺ Алидан кўра яхшироқ бўла туриб, ўзларидан «Расулуллоҳ» деган номни ўчирган бўлсалар, Али «Мўминлар амири» деган номни ўчиргани учун иймондан чиқадими?»
Хаворижлар: «Аллоҳ ҳақи, тўғри! (Бизни ҳужжат билан енгдинг)».
Бу мунозара Ислом тарихидаги энг буюк фикрий ғалабалардан бири билан якунланди: Икки мингга яқин хавориж ўз фикридан қайтиб, ҳақ йўлга қайтди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев