
«Агар Аллоҳ бир бандасига яхшиликни ирода қилса, уни «асаллаб» қўяди».
Яъни, одамлар орасида у ҳақидаги мақтов ва тилакларни гўзал қилиб қўяди. Бу ибора таомга асал солиб, уни ширин ва мазали қилиш маъносидан олинган.
Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, уни «асаллаб қўйиши» нима дегани?» деб сўрашди.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вафотидан олдин унга бир солиҳ амал эшигини очиб қўяди, ҳатто ундан (Аллоҳ) рози бўлади», деб жавоб бердилар.
Яъни, Аллоҳ таоло банданинг ўлимидан олдин уни бирор хайрли ишга муваффақ қилади, қалбини ўша амалга мойил этиб, уни бажаришни осонлаштиради. Оқибатда бу амал Аллоҳнинг ундан рози бўлишига ва уни жаннатга киритишига сабаб бўлади.
Аллоҳ бандасига ризқ қилиб берган, у туфайли номи яхшилик билан эсланадиган ва хушбўй ҳиди тараладиган бу солиҳ амал «асал»га ўхшатилган. Чунки асал ҳамма нарсани ширин қиладиган ва ўзи аралашган ҳар қандай нарсани ислоҳ этадиган пок ва фойдали таомдир.
#кун_ояти
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.
«Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».
(Анфол сураси, 29-оят).
Тафсир: Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди. «Фурқон» дегани ажратувчи – фарқловчи деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади. Тақводорларнинг гуноҳлари ҳам ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир. Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар беради. «Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».
#Ҳадис дарсларидан Ёдлаб олинг !
٠- وعن أَبي الدرداءِ -رضي اللَّه عنه- قَالَ: قَالَ رسُولُ اللَّه ﷺ: ﴿كَانَ مِنْ دُعاءِ دَاوُدَ: اللَّهُمَّ إنِّي أسْألُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ، رواه الترمذي، وقال: حديث حسن.
Абу Дардо родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади , Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар :
“ Довуд алайҳиссаламнинг дуоларидан эди : “ Эй Аллоҳ, сендан сенинг муҳаббатингни Ва сенга муҳаббат қиладиганларнинг муҳаббатини ва сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман ! “
Аллоҳумма , инний асъалука ҳуббака , ва ҳубба ман юҳиббука , вал амаллаžий юбаллиғуний ҳуббака !
{ Ушбу Ҳадис Термизий ривоят қилган Ҳасан ҳадисдир }
© العربية مع أخت خالد


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев