
--
Бир куни Салмони Форсий родияллоҳу анҳу дўсти Абу Дардо родияллоҳу анҳуга “ҳусну жамоли ҳам, тақвоси ҳам мақтовга сазовор бир қиз бор экан, менинг номимдан қизнинг валийлари билан гаплашиб совчилик қилиб бер“ дебди. Абу Дардо “Хўп, қизнинг уйини кўрсат“ дебди, Салмон дўстига қизнинг уйини кўрсатиб “сен ўзинг кириб, Отаси билан гаплашиб ҳал қилиб чиқ, мен сени ташқарида кутаман“ дебди. Абу Дардо эшикни таққиллатибди, бўлажак қайнота эшикни очиб меҳмонни уйга таклиф қилибди. Меҳмон дўстининг номидан совчи бўлиб келганини айтибди.
Қизнинг отаси сўрабди:
— Куёвликка номзод ким?
— Дўстим Салмон
— Уйланганми?
— Йўқ, уйланмаган
— Шу ёшигача нега уйланмабди?!
— Аллоҳнинг қадари...
— Ўзинг уйланганмисан?
— Ҳа, битта хотиним (Умму Дардо) бор
— Мен қарорли (бир сўзли) инсонман, менинг Салмонга берадиган қизим йўқ, қизимни сенга бераман!
— Мен ўзим учун эмас, дўстим учун совчи бўлиб келдим...
— Чақир дўстингни
Абу Дардо Салмонни олиб кирганидан кейин қизнинг Отаси:
— Сенинг совчилигингни рад этдим, қизимни Абу Дардога никоҳлаб бермоқчиман
— Маа шаа Аллоҳ! Қизингизга мендан афзалроқ куёв танлабсиз, дўстим Абу Дардо — мен билган энг солиҳ инсонлардан бири. Аллоҳ Таъоло уларни хайр-барака билан жамласин!
Хуллас калом, хотини бор Абу Дардо иккинчига уйланиб, хотини йўқ Салмони Форсий яна хотинсиз қолибди.
__ __ __
Солиҳ мўмин киши билан дўст ва биродар бўлиш
Аллоҳ таоло айтади:
«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот, 10).
«Сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли Имрон, 103).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фақат мўмин билан дўстлашгин...», деганлар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Мўмин бўлмаган кишилар билан дўстлашиш эса Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш жумласидан бўлмай, аксинча, иймоннинг ушбу тармоғида хатарли иллат борлигига далилдир.
Иймонсиз кимса билан дўстлашиш кишига дунёю охиратда фақат зиён келтиради. Дунёдаги зиёни шуки, кофир ёки фожир кимсадан хотиржам бўлинмайди, ҳар қанча дўстлик изҳор қилмасин унга ишониб бўлмайди, бир кун келиб Ислом аҳлига бўлган адовати, ўз дини аҳлига бўлган муҳаббати ва фожир табиати албатта ғолиб келади, мўмин дўстига хиёнат қилади, унга Аллоҳнинг тоатида ёрдам бериши уёқда турсин, аксинча маъсиятга бошлайди. Охиратда эса унга ашаддий душманга айланади. Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)»
(Зухруф: 67).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев