Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
يا حيّ يا قيّوم برحمتك أستغيث ، أصلح لي شأني كلّه و لا تكلني إلي نفسي طرفة عين.
.
Я ҳаййу я қоййум, бироҳматика астағийс, аслиҳлий шаний куллаҳ, ва ла˜ такилний ила нафсий торфата.ъайн.
.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
-- Қўрқувга даво
.
Қуйидаги оятни кўп ўқиб юрилсин . “Муминун” сураси.
وَقُل رَّبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ
.
118. Сен: «Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисисан», –
.
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُعَلِّمُهُمْ مِنَ الْفَزَعِ كَلِمَاتٍ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. وَكَانَ ابْنُ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ يُعَلِّمُهُنَّ مَنْ عَقَلَ مِنْ بَنِيهِ، وَمَنْ لَمْ يَعْقِلْ كَتَبَهُ فَأَعْلَقَهُ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَأَحْمَدُ
.
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқувда ўқиладиган калималарни ўргатар эдилар:
.
«Аъузу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шаятийн. Ва ан яҳзурууни».
.
Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб, илиб қўяр эди».
Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилганлар.
.
Шарҳ:
Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман».
(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
------------------Tақво
Маълумки, тақво бандаларни Аллоҳ олдида севимли бўлишига сабаб бўладиган хислат бўлиб, у ўз эгасига дунё ва охиратда кўплаб манфаат келтиради. Аллоҳ таоло ўз каломида жуда кўп ўринларда мўминларни тақво қилишга ундаган ва унинг фойдаларини зикр қилган. Қуйида ана шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз:
1) “Аллоҳ таоло тақводорлар билан биргадир” (“Бақара”, 194; “Тавба”, 36,123);
2) “Албатта, Аллоҳ тақволиларни яхши кўргай” (“Оли Имрон”, 76; “Тавба”, 4,7);
3) “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир” (“Жосия”, 19);
4) “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” (“Талоқ”, 2);
5) “Кимки Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (“Талоқ”, 4);
6) “…Кимки тақволи бўлиб, (ўзини) тузатса, уларга хавф йўқ ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (“Аъроф”, 35);
7) “Аллоҳ осмону ердан барака ёғдиради” (“Аъроф”, 96);
8) “Аллоҳ таоло фақат тақводор бандасидан яхши амалларини қабул қилади” (“Моида”, 27);
9) “Аллоҳ таоло тақводор бандасини душманларининг макр-ҳийлаларидан Ўзи нари қилади” (“Оли-Имрон”, 120);
10) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига илм беради” (“Бақара”, 282);
11) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига нажот беради” (“Марям”, 72);
12) “…тақводор зотлар учун (жаннатда) ютуқ бордир” (“Наба”, 31);
13) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига хайрли оқибатни беради” (“Тоҳа”, 132).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев