Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
#Ҳадис_618
#Қаттиқ_Қайтариқлар
Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн нарсадан наҳйи қилдилар; тишни эговлашдан, вашмдан, оқ толаларни юлишдан, икки эр киши кийимсиз бирга ётишидан, икки аёл кийимсиз бирга ётишидан,
кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улашидан, ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилишдан, талончиликдан, йўлбарсни минишдан ва ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақишидан».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар).
-- Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Райҳона розияллоҳу анҳунинг исмлари Шамъун алАнсорий экан. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан деган гаплар ҳам бор.
Ушбу ривоятда зикр қилинган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам наҳйи қилган ўн нарсани бирма-бир кўриб чиқайлик.
1. «тишни эговлаш» Бунда ўша вақтда тишни ўткир, оппоқ қилиб кўрсатиш учун эговлаш кўзда тутилган. Бундоқ иш тишнинг касалланиб ишдан чиқишига сабаб бўлишига ҳозирги табиблар энди тушуниб етдилар. Шунинг учун тишнинг устидаги табиий қопламни асраш учун тинмай тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бормоқдалар. Бизда эса бу нарса минг беш юз илгари шариат ҳукми даражасига кўтариб айтилган ва унга амал қилинган.
2. «вашм» Бу масалани аввал батафсил ўргандик.
3. «оқ толаларни юлиш» Яъни, соч ва соқолда пайдо бўлган оқ толаларни юлиб, ўзини ёш қилиб кўрсатишга уриниш.
4. «икки эр киши кийимсиз бирга ётиши» Бу иш эркаклар орасида жинсий бузуқликка олиб келади.
5. «икки аёл кийимсиз бирга ётиши» Бу иш ҳам аёллар орасида ўзаро жинсий бузуқлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
6. «кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улаши»Бу масалани ҳам ўз ўрнида ўргандик. Тўрт энлик миқдоригача рухсат бор. Ундан ортиғи мумкин эмас.
7. «ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилиш» Бу масала ҳам ўзидан олдингисининг узвий давоми.
8. «талончилик» Бировнинг мол-мулкини талаш мумкин эмас.
9. «йўлбарсни миниш» Бу ерда тирик йўлбарсни миниш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу амримаҳол нарса. Бу ерда йўлбарс терисини тўшаб, устида ўтириш ҳақида гап кетмоқда.
10. «ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақиши» Чунки, ҳукмдор ундан муҳр қўйиш учун фойдаланади. Ҳукмдор бўлмаган зийнат учун тақади, холос. Уламо аҳли охирги икки нарсадаги наҳйи танзиҳ-тақво учун, аввалги саккизтаси таҳрим-ҳаром учун деганлар.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 17
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
#Ҳадис
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳикмат
Абулҳасан Шозилий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Агар гуноҳ бўлмаган ўринда бўлсангда, ўзингга истиғфорни лозим тут. Бунда Пайғамбар алайҳиссаломнинг истиғфорларидан ибрат ол. У зот аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилгани ҳақидаги башорат келганидан сўнг ҳам истиғфор айтишни тўхтатмадилар. Демак, ҳеч гуноҳ содир қилмайдиган маъсум зотки истиғфорга машғул бўлганларида, ҳар вақт айбу гуноҳлардан холи бўлмаган кишига нима ҳам дер эдик?
استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛУР
Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: «Жоним қўлида бўлган зот билан қасамки» деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар. Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра у зот: Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, рўзасини тутса, закотини чиқарса албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур, – дедилар.
Имом Насаий ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев