Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
” — бу иборани Хитой императори Шуанцзунг Қутайба элчисига айтган дейилади.
Аммо Умавийлар томонидан берилган жавоб таҳдиддан ҳам қаттиқроқ бўлган.
Ҳижрий 96 йил / милодий 714–715 йилларда Қутайба ибн Муслим Қошғарга, яъни Хитойнинг энг яқин шаҳарларига етиб борди.
У ҳатто Хитой императоридан мусулмонлар ва уларнинг дини ҳақида тушунтириб берувчи элчилар юборишни талаб қилди.
Шунда Қутайба ўзининг энг сара ўн нафар жангчисини элчи қилиб юборди. Улар орасида Ҳабира ибн ал-Мушаммарж ал-Калбий ҳам бор эди.
Уларга битта хабарни етказиш буюрилган эди: Қутайба қасам ичган — у уларнинг ерларига қадам босмагунча, подшоҳларини тамға (муҳр) қилмагунча ва улардан солиқ олмагунча қайтмаслигини билдириш.
Элчилар Хитой императорининг ҳузурига уч марта киришди:
бир марта оддий халқ кийимида, кейинги марта амирлар либосида, яна бирида тўлиқ қуролланган ҳолда.
Император шу орқали улар ортида турган кучни англади:
- улар баъзан соддаликни, баъзан ҳокимият шаънини, баъзан эса урушни намоён қила оладиган давлат вакиллари экан.
Сўнг у Ҳабирани чақириб, таҳдид қилди:
“Сизлар менинг қўлимда кафтимдаги тухумдексизлар, агар менга ишонмасангиз сизларни ўлдираман. Нега биринчи, иккинчи ва учинчи марта бундай кийимда келдингиз?”
Ҳабира эса собитлик билан жавоб берди:
“Биринчи кийимимиз — халқ орасидаги оддий либосимиз.
Иккинчиси — амирларимиз хавфсиз бўлган ҳолатдаги либосимиз.
Учинчиси эса душманимиз учун кийиладиган либосимиз.”
Сўнг Хитой подшоси Қутайба қўшинини камситмоқчи бўлди. Шунда унга Умавийлар давлатининг қудратини ифодаловчи жавоб берилди:
“Қандай қилиб одамлар кам бўлсин, агар унинг отларининг аввалгиси сенинг юртингда, охиргиси эса зайтун ўрмонларигача етган бўлса?”
Шу пайт вазият ўзгарди.
Ниҳоят Хитой императори Қутайбага элчи юбориб, ўз ерларидан тупроқ, подшоҳ авлодларидан ўғил болалар ва келишилган миқдорда жизя юборди.
Қутайба эса жизяни қабул қилди, болаларни муҳрлади, ерга қадам қўйди ва қасамидан чиқди.
Шундай қилиб, Умавийлар давлатида сўз қиличдан олдин юрар, ҳайбат эса Хитой чегараларигача етар эди. Улар шундай кишилар эдики, гапирса — давлат гапирар эди.
Ибн ал-Асир, “Ал-Камил фи-т-тарих”, ҳижрий 96 йил воқеалари.
Шу даврда Хитойда Тан сулоласи императори Шуанцзунг (Ли Лунжйи) ҳукмронлик қилган (712–756 м.).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев