Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Шунда Ҳасан Басрий ундан сўради:
— Эй Ҳабиб, очликдан ҳолимиз кетди, овқат қаерда?
Ҳабиб деди:
— Эй имом, бир мискин келди, ва мен сиз айтган гапни эслаб, қўлимизда борнинг ҳаммасини унга садақа қилиб бердим.
Сиз: «Иймон — Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага, қўлингдаги нарсадан кўра кўпроқ ишонишингдир», деган эдингиз.
Шунда Ҳасан Басрий айтди:
— Эй Ҳабиб, сенинг яқийнинг кўп, аммо илминг кам. Бор нарсанинг ярмини унга бериб, ярмини ўзимизга қолдиришинг керак эди, очлигимизни босиш учун.
Улар шу ҳақда суҳбатлашиб турганларида, эшик тақиллади. Ҳабиб очса, бир ёш йигит қўлида турли неъматлар билан тўла идиш кўтариб турибди.
Ҳабиб сўради:
— Бу нима?
Йигит жавоб берди:
— Бу менинг хўжайинимдан сизга совға. Сиз унга бир оз олдин қилган яхшилигингизга жавоб сифатида юборди.
Ҳабиб табассум қилиб деди:
— Эй имом, сиз илмингиз кўп, аммо яқийнингиз кам.
Ҳасан Басрий ҳам жилмайиб деди:
— Эй Ҳабиб, биз сени ортда қолдирдик, аммо сен бизни ортда қолдирдинг.
Албатта, бизда яқийн етишмайди: молда ҳам, ризқда ҳам, ғалабада ҳам, шифода ҳам. Шунинг учун Роббингизга ишонинг.
Яқийндан бири — шуни билишингки, Аллоҳ бандасининг қалби синиб қолишини истамайди ва уни албатта тиклайди.
Ғам-ташвишларингизни ортингизга ташланг, яхши умид қилинг, ноумид бўлманг. Аллоҳ ҳар нарсага қодир.
🤍
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ га салавот ва саломлар йўлла.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев