Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
«كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ»
«Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгучидир»— деган сўзи нозил бўлди (Оли Имрон сураси, 185-оят), фаришталар:
«Биз нафс эмасмиз, балки пок руҳлармиз», дедилар.
Шунда
«كُلُّ مَنْ عَلَيْهَا فَانٍ»
«Унинг (ер) устидаги ҳамма нарса фонийдир»— деган оят нозил бўлди (Роҳман сураси, 26-оят).
Фаришталар:
«Биз ерда эмасмиз, балки осмон аҳлимиз», дедилар.
Қачонки
«كُلُّ شَيْءٍ هَالِكٌ إِلَّا وَجْهَهُ ۖ لَهُ الْحُكْمُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ»
«Ҳар бир нарса ҳалок бўлур, фақат Унинг юзи қолур. Ҳукм Уники ва барча Унга қайтади»— деган оят нозил бўлди
(Қасос сураси, 88-оят),
фаришталар Аллоҳга сажда қилиб йиқилдилар ва:
«Субҳаналлоҳ! Унгагина боқийлик хосдир», дедилар.
Шунда фаришталар, жинлар, инсонлар, ердаги ва осмондаги ҳамма нарса ўлди, фақат ўлим фариштаси (малакул-мавт) қолди.
Аллоҳ ундан:
«Эй ўлим фариштаси, халқдан ким қолди?» деб сўради.
Ўлим фариштаси:
«Ё Роббим! Жаброил, Микоил, Исрофил ва ҳузурингда турган бандаингдан бошқа ҳеч ким қолмади», деди.
Аллоҳ: «Эй ўлим фариштаси, Жаброилнинг руҳини ол», деди.
У Жаброилнинг руҳини олди.
Аллоҳ яна ўлим фариштасидан: «Халқдан ким қолди?» деб сўради.
У: «Микоил, Исрофил ва ҳузурингда турган қулингиз — мен», деди.
Аллоҳ: «Микоилнинг руҳини ол», деди. У олди.
«Исрофилнинг руҳини ол», деди. У олди.
Кейин Жаббор (азза ва жалла): «Эй ўлим фариштаси, халқдан ким қолди?» деб сўради.
У: «Ё Роббим, ҳузурингда турган қулинг — мендан бошқа ҳеч ким қолмади», деди.
Аллоҳ унга:
«Ўл, эй ўлим фариштаси... Ўл, эй ўлим фариштаси», деди.
Шунда ўлим фариштаси ҳам ўлди.
Ўлим сакротларини ҳис қилганда у: «Иззатинг ва жалолингга қасамки, агар ўлим сакротлари шунчалик оғир эканлигини билганимда, бандаларнинг руҳини олишдан мени озод қилишингни сўраган бўлардим», деди.
Аллоҳ дунёга қаради, у бўм-бўш, тахтлари устида ётган эди.
У: «Эй дунё! Сенинг дарёларинг қани? Даҳаларинг қани? Денгизларинг қани? Қасрларинг қани? Подшоҳлар қани? Подшоҳ ўғиллари қани? Менда яшаб, Мендан бошқага ибодат қилганлар қани?
Бугун мулк кимники? Бугун мулк кимники?» деб сўради.
«لِلَّهِ الْوَاحِدِ الْقَهَّارِ» —
«Бир ва Қаҳҳор Аллоҳники!»
(Ғофир сураси, 16-оят)
اَللّٰهُمَّ صَلِّ عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلٰى آلِهِ وَسَلِّمْ
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев