Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
У аввал савдогар бўлиб, баъзан фойда кўрар, баъзан зарар қилар эди.
Шунда у: «Бу савдода яхшилик йўқ, мен бундан кўра яхшироқ “савдо” излайман», — деди.
Сўнг у ибодат ва зоҳидликка берилди, одамлардан четланиб, ўзини яккалаб қўйди ва ибодат қиладиган бир ибодатхона қуриб, шу ерда яшай бошлади.
Онаси баъзан уни зиёрат қилиб келарди. Журайж ибодатхонанинг юқори қисмида туриб, онаси билан гаплашарди.
Бир куни онаси келиб, у намоз ўқиётган пайтда уни чақирди.
Журайж онасига жавоб бериш билан намозни давом эттириш ўртасида иккиланди, аммо у намозни давом эттиришни афзал кўрди.
Онаси қайтиб кетди. Эртага ва ундан кейинги куни ҳам келиб, худди шундай чақирди, лекин Журайж яна намозини тўхтатмади.
Бу ҳолатдан онаси қаттиқ ғазабланиб, унга бундай дуо қилди:
«Аллоҳ уни зинокор аёлларнинг юзини кўрмагунча вафот этдирмасин!» (Пайғамбаримиз ﷺ бошқа ривоятда айтганларидек, агар у “фитнага тушсин” деб дуо қилганда, албатта фитнага тушар эди).
Аллоҳ онасининг дуосини қабул қилди ва Журайжни синовга дучор қилди.
Бир куни Бани Исроил орасида Журайжнинг ибодати ва зоҳидлиги ҳақида гап тарқалди.
Буни эшитган жуда гўзал бир фоҳиша аёл:
«Мен уни албатта васвасага соламан», — деб аҳд қилди.
У Журайжга яқинлашди, лекин Журайж унга эътибор бермади ва гаплашмади.
Бу аёлнинг ғазаби янада кучайди.
Шунда у бошқа маккор режа тузди.
Журайж ибодатхонааси яқинида қўй боқиб юрадиган бир чўпон бор эди. Аёл ўша чўпон билан зино қилди ва ҳомиладор бўлди.
Болани туққач, уни Журайждан деб даъво қилди.
Одамлар орасида:
«Журайж зино қилибди», деган гап тарқалди.
Улар келиб, уни ибодатхонасидан чиқишга мажбур қилишди. У эса ибодатини давом эттираётган эди.
Улар ибодатхонани бузишга киришди. Шунда Журайж тушиб келди.
Одамлар уни уриб, ҳақорат қилиб, иккиюзламачиликда айблашди.
Журайж улардан:
«Мен нима қилдим?» — деб сўради.
Улар эса: «Бу аёл сендан бола туғди», — деб айтишди. Уни бола билан бирга олиб кетишди.
Йўлда зинокор аёллар турган жойдан ўтишди.
Улар чиқиб, Журайжга қарашди.
Журайж уларни кўриб табассум қилди. Сўнг болани олиб келишни сўради ва аввало намоз ўқиб, Аллоҳга илтижо қилди.
Намоздан кейин у боланинг қорнига бармоғини теккизиб:
«Сенинг отанг ким?» — деб сўради. Аллоҳнинг изни билан гўдак гапирди ва: «Менинг отам фалончи чўпон», — деди.
Шунда одамлар ўз хатоларини тушуниб, Журайждан узр сўрашди.
Уни ҳурмат қилиб, кечирим сўрашди ва: «Сенинг ибодатхонангни олтиндан қайта қуриб берамиз», — дейишди.
Лекин Журайж бунга рози бўлмади ва: «Уни аввалгидай лойдан қуринглар», — деди.
Ундан: «Сен зинокор аёлларни кўриб нима учун кулдинг?» — деб сўрашди.
У: «Мен фақат онамнинг менга қилган дуосини эслаб кулдим», — деб жавоб берди.
Бу қисса Саҳиҳ ул-Бухорий да келган.
Ровий: Абу Ҳурайра رَضِيَ اللهُ عَنْهُ.
Ҳадис рақами: 2482.
Шунингдек, Саҳиҳ Муслим да ҳам (2550-ҳадис) келтирилган.
Ибн Касир " Ал-Бидоя ва-н-Ниҳоя"
Жилд: 2, саҳифа: 134–135.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев