Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
|
Ҳаёта Аллоҳга умуман ширк келтирмасдан соф тавҳидда яшаб ўтишлик инсон ҳаётининг энг асосий мақсадидир. Ҳақиқий муваҳҳид, Ўз Роббсини нафақат ибодатда яккалайди, балки Уни ҳаммадан рашқ қилади ва Унга кўп ибодат қилади ва хар қандай холатида ҳам ёлғиз Унга суянади ва Ундан розе бўлиб яшайди ва Унга ибодат қилишни жуда яҳши кўради. Муваҳҳидни ҳаёт тарзи Ўз Роббисни розилигидан Уни ҳурсанд қилишдан иборатдир. Банда Роббисни хаққини яьний Тавҳидни собит қилиб яшаб турлик ҳил синовларга қарамай шу соф эьтиқод асосида яшаб шу билан вафот этса, уни борар жойи албатта Жаннат Аьло бўлади. Аммо шундай ҳам бўлиши мумкинки баьзан мувавҳидлар ҳам ўз нафсилари куйига кириб турлик ҳил гуноҳларга қўл ўриб қўйишади ва Қиёмат Кунида Роббилари олдига гуноҳлар гирдобига ботган ҳолда боришади. Роббилари эса бу ожиз ва бечора бандаларига Ўз адолати билан уларни Жаҳаннамда гуноҳларигв яраша жазо беришни ирода қилади ва уларни Жаҳаннамга вақтинчалик азобга хукум қилади. Сўнг нима бўлади?
Бу ёғини Росулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам хабар берадилар...
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
"Жаҳаннамга тушиб, унинг аҳолиси бўлганлар у ерда ўлмайдилар ва у ерда яшамайдилар (яьний кофирлар, мушпиклар, мунофиқлар ва фожирларга азоб шундай қаттиқ бўладики улар на азобдан ўлади, на уларга бир муддат азобдан енгиллик берилади). Лекин гуноҳлари туфайли оловга тушадиган (бир тоифа гуноҳкор мўмин мусулмон) одамлар бўлади. Улар (Жаханнамга улоқтирилгач Аллоҳ уларни жонини олиб қўяди яьний) ўлдирилади ва улар (Оловда ўлик ҳолда хеч қандай Жаҳаннам азобини билмасдан куйиб жизғанак бўлиб кетадилар ва) кўмирга айланганда, улар учун шафоат қилишга рухсат берилади. Улар уюм-уюм қилиб (Жаҳаннамдан оллиб чиқиладғ ва Жаннат ёнидаги дарёларга) олиб келиниб, Жаннат дарёларига сочилади, сўнгра: "Эй Жаннат аҳли, уларни суғоринглар", дейилади. Шундан сўнг, улар жалладан кегин лойдан бош кўтарган майсалар каби ўсиб чиқадилар."
Муслим, 1/172
Имом Нававий ушбу хадис шарҳида шундай мазмунда ёзадилар: "Мўминлар орасидаги гуноҳкорлар Аллоҳ томонидан (Жаханнам оловини тотиб улгумай) ўлдирилади ва бу ҳақиқий ўлдиришни англатади ва бу билан улар сезиш қобилятиидан (ўлган одамдек) маҳрум бўладилар, шундан сўнг улар ҳушидан кетадилар. Шундай қилиб, улар гуноҳларига яраша жазо оладилар ва кейин ўлдириладилар ва Аллоҳ таоло белгилаган муддатгача дўзахда ҳушсиз ҳолда хеч нимани билмасдан қоладилар. Кейин улар дўзахдан ўлик ва куйган ҳолда чиқариладилар. Улар юк каби уюм-уюм бўлиб кўтарилади, кейин жаннат дарёларига ташланади ва тирик сув билан суғорилади. Шундан сўнг, улар худди жаладан сўнг лойда ўт уруғлари униб чиққани каби жонланади ва ўсади. Бу худди шундай тез содир бўлади ва улар худди шундай заифлашади. Заифликлари туфайли улар сарғаяди ва эгилади. Шундан сўнг улар кучга эга бўладилар, уйларига қайтадилар ва аҳволлари яхшиланади. Бу ҳадиснинг аниқ маъноси."
Шарҳ Саҳиҳ Муслим.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев