Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
|
Аллоҳ Таолонинг Ушбу Сифатлари Унинг Муқаддас Китоби Қурьонда ва севиклик Росули саллоллоху алайҳи васалламнинг муборак суннатларида ўз тасдиғини топган.
|
Ва биз Аллоҳнинг Ўз Китобида айтган барча нарсаларини ва Расулуллоҳдан, унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин, саҳиҳ ривоят қилинган барча нарсаларга иймон келтирамиз ва тасдиқлаймиз :
|
🔹 Севги Сифати - [Севги (маҳаббат) Қуръон ва Суннатда тилга олинган Аллоҳнинг Сифатларидан.
|
📖 Аллоҳ Таоло деди: "Ва яхшилик қилинг, чунки Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади." (Бақара сураси, 195-оят).
|
📖 Ва яна Аллоҳ Таоло айтад: "Адолатли бўлинг. Албатта, Аллоҳ адолатли бўлганларни севади." (Ҳужурот сураси, 9-оят).
|
📖 Яна Аллоҳ Таоло айтади: "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади." (Тавба сураси, 7-оят).
|
Бу Аллоҳнинг бу сифатига ишора қилувчи далилларнинг кичик бир қисмидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло севади ва севилади.
|
📖 Аллоҳ Таоло деди: "...У севганлар ва Уни севганлар" (Моида сураси, 54-оят).
|
🔹 Ирода ва истак Сифати - [Ирода (машъиа) ва истак Аллоҳ Таолонинг икки сифатидир.
|
📖 Аллоҳ Таоло деди: "Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улар бир-бири билан урушмас эдилар, лекин Аллоҳ хоҳлаганини қилади" (Бақара сураси, 253-оят).
|
📖 Аллоҳ Таоло деди: "Қачонки бирор нарсани хоҳласа, У фақат "Бўл!" дейди ва у бўлади" (Ёсин сураси, 82-оят).
|
📖 Аллоҳ Таоло деди:
"Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди" (Бақара сураси, 185-оят).
|
Бу мавзу бўйича яна кўплаб оятлар ва ҳадислар мавжуд, аммо биз юқорида келтирилганлар билан чекланамиз.]
|
🔹 Кулги Сифати - [Кулги Аллоҳнинг сифатларидан бири бўлиб, саҳиҳ суннат билан тасдиқланган. Бу кўплаб ҳадисларда айтилган.
|
📖 Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллоллоху алайҳи васаллам) шундай деганлар: "Аллоҳ икки кишига кулади, улардан бири иккинчисини ўлдиради, шундан кейин иккаласи ҳам жаннатга киради. Бу (мусулмон) Аллоҳ йўлида жанг қилади ва ўлдирилади, кейин Аллоҳ (унинг) қотилини кечиради ва у (Исломни қабул қилиб) иймон учун курашиб ўлади". Бухорий, 2826; Муслим, 1890 ривояти.
|
📖 Абу Розин розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллоллоху алайҳи васаллам) бир марта саҳобаларига Аллоҳ кулишини айтадилар. Кейин Абу Розин: "Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ куладими?!" деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Ҳа", деб жавоб берадилар. Ибн Можа, 181; Аҳмад, 4/11; Тайолиси, 1092; Табарони" Ал Кабир", 19/207; Ҳоким "Мустадрок", 4/605; Ибн Аби Осим "Суннан" 554. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деб таснифлаган. Қаранг: ас-Саҳиҳа, 2810.
|
🔹 Қувонч яьний Хурсанд бўлиш - Қувонч (фараҳ) энг олий Аллоҳнинг Сифатларидан.
|
📖 Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хизматкори Абу Ҳамза Анас ибн Молик Ансорий (розиёллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганларини ривоят қилади: "Албатта, Аллоҳ бандасининг тавбасидан сизлардан бирингиз чўлда йўқотган туясини кутилмаганда топганидан кўра кўпроқ хурсанд бўлади".
|
📖 Имом Муслимнинг бир ривоятига кўра, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: "Аллоҳ тавба қилиб Унга юз тутган бандасининг тавбасидан чўлда туясини миниб, у барча озиқ-овқати ва суви билан қочиб, уни топишдан умидини узган, дарахтга келиб, соясида ётиб, уни топишга умид қилмаган. Ва уни топганда хурсанд бўган (бандаси) кўра кўпроқ хурсанд бўлади. У (банда туясини йўқотиб умидсиз) шу ҳолатда бўлганида, уни (туясини бирдан) ёнида турган ҳолда топади, шунда у унинг жиловини ушлаб: "Эй Аллоҳ, Сен менинг бандамсан ва мен Сенинг Парвардигорингман!" - дейди - бу унинг кучли қувончи туфайли хатога йўл қўяди".
(Бухорий, 6309; Муслим, 2747).
| Ҳайратланиш Таьжубаниш. - [Ҳайратланиш (ажаб) Аллоҳ Таолонинг Қуръон ва Суннатда келган Сифатларидан биридир.
|
📖 Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: "Аллоҳ Жаннатга занжирбанд бўлиб кирадиган қавмга ҳайрон бўлади". Бухорий 3010.
|
Бу ерда, мусулмонлар ҳарбий юришлар пайтида қўлга олиб, занжирбанд қиладиган ва кейинчалик уларни Исломни қабул қилиб, Жаннатга киришга олиб борадиган одамларга ишора қилғнаётган бўлиши мумкин.
|
Аммо унутмангки, Аллоҳнинг ҳайрати маҳлуқотларининг ҳайратига ўхшамайди. Аллоҳнинг махлуқотлари улар илгари билмаган бирор нарса содир бўлганда ҳайратда қолади. Бироқ, бундай ҳайрат Аллоҳдан бўлиши мумкин эмас. Ахир, Аллоҳ ҳамма нарсани қамраб олувчи абадий билим билан тасвирланган Зотдир. Унинг Билимидан на осмонда, на ерда ҳеч нарса қочиб қутула олмайди.
|
Нафрат ёки ёмон кўриш - бу ҳам Роббийнинг Сифатларидан.
|
📖 Абу Ҳурайра розғёллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, агар Аллоҳ Таоло бандаларидан бирига меҳр қўйса, У Жаброилга юзланиб: “Албатта, мен фалончини севаман, уни ҳам севинг!”, дейди — ва кейин Жаброил уни сева бошлайди, кейин у (аҳли) жаннатга: “Албатта, Аллоҳ фалончини севади, уни ҳам севинг!”, деган сўзлар билан юзланади. — ва осмон аҳли уни сева бошлайдилар, кейин эса ер юзида унга яхши муносабатда бўлишади. Агар Аллоҳ бандаларидан бирини ёмон кўра бошласа, У Жаброилга юзланиб: "Албатта, мен фалончини ёмон кўраман, шунинг учун ҳам ундан нафратланаман!" дейди. Кейин Жаброил ундан нафратлана бошлайди, кейин у осмон аҳлига юзланиб: "Албатта, Аллоҳ фалончини ёмон кўраман, шунинг учун ҳам ундан нафратланаман!" дейди. Осмон аҳли ундан нафратлана бошлайди, кейин улар ер юзида ундан нафратлана бошлайдилар. Муслим ривояти, 263.
|
Ғазаб - Ғазаб Аллоҳнинг Сифатларидан биридир.
|
📖 Аллоҳ Таоло айтади: "Бу [жазо] улар Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашганликлари ва Уни рози қилган нарсани ёмон кўрганликлари учундир, шунинг учун У уларнинг амалларини бекор қилди" (Муҳаммад сураси, 28-оят).
|
Қаноат - Қаноат Аллоҳнинг сифатидир.
|
📖 Аллоҳ Таоло деди: "Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар". (Баййина сураси, 8-оят)].
|
Аллоҳга ҳамду санолар ва Унинг Расули саллоллоху алайҳи васалламга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин. Аллоҳ Таолонинг ушбу каби саҳиҳ тарзда етказиб берилган бошқа сифатлар ҳам бор. Биз бу сифатларнинг барчасини тасдиқлаймиз, ҳатто улар баъзи жоҳил адашган фирқаларни қулоғига тегса ҳам ва уларни инкор этувчиларнинг қалбларида уларга нисбатан адоват бўлса ҳам биз Аллоҳ Таолонинг ушбу ва бошқа шу каби Сифатларига иймон келтирамиз ва тасдиқлаймиз маьноларини бошқа маьноларга бурмаймиз ва бу Сифатларига «бу қандай?» деб савол бермаймиз.
📄 Манба: "Ал-Иқтисод фил-ъИтикод" (Эътиқодда етарлилик) китобининг таржимаси. Муаллиф: Абдул-Ғани ал-Мақдисий.
|

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев