Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
|
-- ОДАМЛАРНИНГ ЭНГ ЯШИСИ..
|
Набий саллоллоху алайҳи васаллам дедилар: "Албатта, сизларнинг энг яхшиларингиз энг яхши хулқ-атворга эга бўлганларингиздир". Бухорий 6035 Муслим 2321 ривояти.
|
-- ЯХШИ АХЛОҚ ЖАННАТГА КИРИШНИНГ САБАБИДИР.
|
Бир куни Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васалламдан одамларнинг жаннатга киришига нима кўпроқ ёрдам беради, деб сўрашганида, ул зот: "Аллоҳдан қўрқиш ва яхши хулқ-атвор", деб жавоб бердилар".. Термизий, Силсила Саҳиҳ 977, Саҳиҳ Ибн Можа 3424.
|
-- ҚИЁМАТ КУНИДА ПАЙҒАМБАР САЛЛОЛЛОХУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА
ЯҚИНЛИК БЎЛИШНИНГ САБАБИ ЯХШИ ХУЛҚ-АТВОР.
|
Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам дедилар:
"Албатта, сизларнинг ичингиздан менга энг севимлиларингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин бўлганларингиз яхши хулқ соҳиблиларингиздир". Саҳиҳ ал-Жомиъ 2201, Силсила Саҳиҳ 791, Саҳиҳ Термизий 1642.
|
-- ЯХШИ ХУЛҚДАН КЎРА ТАРОЗИГА ОҒИР КЕЛАДИГАН БИРОР АМАЛ ЙЎҚДИР.
|
Пайғамбар саллоллоху алайҳи васаллам дедилар: "Қиёмат куни мўминнинг тарозида яхши хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди." Термизий 1628. Саҳиҳ ал-Жомиъ 5721, Силсила Саҳиҳ 876.
|
-- ЯХШИ ХУЛҚ, НАМОЗ ВА РЎЗА КАБИ ИБОДАТГА ТЕНГДИРЩ
|
📖 Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам дедилар: "Албатта, гўзал ахлоқ мўминни рўза тутадиган ва намоз ўқийдиган киши даражасига олиб боради." Абу Довуд 4013. Саҳиҳ ал-Жомиъ 1932.
|
-- ГЎЗАЛ ХУЛҚ, БЕРИЛГАН НЕЬМАТЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИДИР..
|
📖 Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам дедилар: "Албатта, одамларга гўзал ахлоқдан яхшироқ нарса берилмаган.". Табарони "Муъжам ал-Кабир" 463. "Саҳиҳ ал-Жомиъ ас-Сағир" 1977.
|
📖 Тавс ибн Кайсан (раҳматуллоҳи алайҳ) шундай деганлар: "Дарҳақиқат, яхши ахлоқ - бу Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларидан хоҳлаган кишисига берадиган совғасидир. Шунинг учун, Аллоҳ таоло бандасига яхшилик тиласа, унга муносиб ахлоқий фазилатларни ато этади." Қаранг: Ибн Аби Дунё, "Макарим ал-Ахлоқ" 32-бет.
|
-- ҚАНЧАЛИК ЯХШИ ХУЛҚ КЎПРОҚ БЎЛСА, ДИНДОРЛИК ҲАМ КЎПРОҚ БЎЛАДИ.
|
📖 Шайх Ибн Қоййим шундай деганлар: "Дин - бу яхши хулқдир. Ким яхши хулқлик бўлса, демак у Диндордир" Қаранг: Мадарижу-Соликин 2/307.
|
🔷 ЯХШИ ХУЛҚЛИК БЎЛИШ БУ ПАЙҒАМБАР САЛЛОЛЛОХУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БУЙРУҒИДИР.
|
📖 Пайғамбар саллоллоху алайҳи васаллам деганлар: "...ва одамлар билан муомала қилишда яхши хулқ-атворга амал қилинг." Термизий (1987) ва Аҳмад (5/153, 169) ривоят қилган.
|
🔷 ЯХШИ ХУЛҚ, ДУНЁДА ВА ОХТРАТ САОДАТИДИР.
|
📖 Шайх Саъдий айтганлар: "Яхши хулқ-атвор туфайли банда (Аллоҳнинг) бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ажойиб ҳаётга эга бўлади." (Қаранг: "Қиссату Юсуф" 25)
|
🔷 ИНСОННИНГ ЭНГ КАТТА ЧИРОЙИ БУ ГЎЗАЛ ХУЛҚ АТВОРДИР.
|
📖 Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам дедилар:
"Яхши хулқ-атворни ва узоқ сукутни сақланг. Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳеч бир инсон бу икки хислат каби безанмайди". Силсила ас-Саҳиҳа", 1938.
|

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев