
📚Расулуллоҳ ﷺ дан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот:
«Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир».
✍Муслим ва Термизий ривояти.
(Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1112
📚Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Одам фарзандлари суймаган икки нарса бордир:
Бири ўлим. Билмайдиларки ўлим фитнадан янада яхшироқдир.
Иккинчиси мол-дунё камлиги. Билмайдиларки оз мол-дунёни ҳисобини бериш янада осондир."
✍Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти
#Ҳадис_1113
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:“Аёл киши авратдир, қачон(ташқарига) чиқса, шайтон (хурсанд бўлиб) кутиб олади.
✍Термизий ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1114
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эркак киши эркак кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди».
✍Муслим ривоят қилган.
(Абдурраҳмон ибн Абу Саъид Худрий родияллоху анху)
#Ҳадис_1115
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Икки Мусулмон қилган бир хатолари сабабли бир бирлари билан айриладиган бўлса, бир бирларини яхши кўрмайдилар."
✍Аҳмад ривояти.
#Ҳадис_1116
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Кимда ким ётоғига таҳоратли ҳолатда кириб уйқу келгунича Аллоҳни зикр қилса тунни қайси соатида бўлса ҳам туриб Аллоҳдан дунё ва оҳират яхшиликларидан бир нарса сўраса, Аллоҳ албатта унга сўраган нарсасини беради.
✍Термизий ривояти.
(дедилар:Абу Умома родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1117
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Бир инсон учун гуноҳ сифатида, ҳар эшитганини гапириши кифоя қилади."
✍Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1118
📚Расулуллоҳ ﷺ дан одамларни жаҳаннамга энг кўп суруклайдиган нарса нима эканлиги ҳақида сўрадилар:
"Тил ва Фарж" деб жавоб бердилар.
Жаннатга энг яқинлаштирадиган нарса ҳақида сўрадилар:
"Аллоҳга тақво ва чиройлик аҳлоқ" деб жавоб бердилар.
✍Термизий ривояти.
#Ҳадис_1119
📚Расулуллоҳ ﷺни олдиларида Қуръон оятлари ёзилган саҳифаларни тўплаётган эдик. Набий ﷺ шундай дедилар:
"Шомга ҳушхабар бўлсин!"
Бизлар:
-"Нима учун эй Аллоҳни росули?" дедик
Набий ﷺ шундай жавоб бердилар:
"Албатта Роҳмонни фаришталари қанотларини Шомни устига очдилар."
✍Термизий ривояти.
(Зайд ибн Собит родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1120
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:"Кимда ким таҳоратли ҳолатда ётоғига кирса, бир фаришта сочларида бирга бўлади ва у кимса қайси вақтда уйғонса ҳам, ўша кимса учун мутлақо шундай дуо қилади; Аллоҳим, бу бандангни кечиргин, чунки у пок ҳолда ётди."
✍Термизий ривояти.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев