
---------
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "саҳиҳ"ларида келтирадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Бани Исроилдан бир аёл боласини эмизиб ўтирган эди. Унинг олдидан белгили бир чавандоз ўтиб қолди. Аёл дуо қилди:
- Эй Аллоҳим! Ўғлимни шунга ўхшаган қилгин!
Шунда эмиб турган чақалоқ кўкракни қўйиб чавандозга қараб деди:
- Аллоҳим! Мени у сингари қилмагин!
Сўнгра яна онасини эма бошлади.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини сўрганлари ҳали ҳам кўз олдимда турибди".
Аёл сўнгра бир чўрининг олдидан ўтди ва дуо қилди:
- Аллоҳим! Боламни унга ўхшаган қилма!
Бола кўкракни қўйиб гапирди:
- Аллоҳим! Мени шунга ўхшаган қилгин!
Аёл:
- Нега?-деди.
Бола деди:
- У чавандоз золимлардан бири эди. Бу чўрини инсонлар ўғирлик қилди, зино қилди, дейишди. У қилмаган эди.
#Қуръони каримда, ҳадиси набавийда келадиган бунақанги мисоллар гўё бир намуна. Бунга ўхшаган ҳолатлар ҳар замонда топилади. Улар такрор-такрор келаверади. Фақатгина номи ўзгаради.
#Ҳамма асрда Мусо ва Фиръавн, Иброҳим ва Намруд бор.
#Ҳар-бир асрда золим ва ухдуд соҳиблари бор.
#Ҳамма асрда Муҳаммад ва Абу Жаҳл бор.
#Ҳамма асрда озгина мусулмонлар ва кўп мушриклар ўртасида жанг бор.
#Ҳамма асрда Журайж каби обид ва унинг ёмон қавми каби қавм бор.
#Ҳар-бир асрда Фиръавннинг қизининг сочини тарайдиган чўриси каби иймони тоғ қадар инсонлар бор.
#Ҳар-бир асрда Фиръавн сингари ёмон эрлар бор.
#Ҳар-бир асрда Лут алайҳис саломнинг хотинлари каби ёмон хотинлар бор.
#Ҳар-бир асрда Нуҳ алайҳис саломнинг ўғиллари сингари оқ бўлган ўғиллар бор.
#Ҳар-бир асрда Абу Лаҳаб каби ифлос амакилар бор.
Инсонлар қиёматгача рол алмашишади.
#Сизни нарсаларнинг ташқи кўриниши алдаб қўймасин.
#Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу бир куни хурмога чиқдилар. Саҳобалар унинг оёқларининг ингичка ва озғинлигини кўриб кулишди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ибн Масъуднинг болдирлари мезонда Уҳуд тоғидан ҳам оғир бўлади", дедилар.
#Агар биз Умар розиёллоҳу анҳунинг куйлакларидаги ўн иккита ямоқ билан кўрганимизда юзимизни бошқа томонга ўгирармидик билмадим?!
#Агар Абу Бакр розиёллоҳу анҳуни Мадина кўчаларида юрганларида болалар: "Отажон, отажон!", деб этакларидан тортганини кўрганимизда билмадим, у зотга енгил назар билан қарармидик?!
#Агар биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини супуриб юрадиган аёлни кўрганимизда ўзимизни унга қарашга мажбурлай олмасдик!
#Инсоннинг инсонлиги қалби билан, кийими билан эмас. Ислом либос ва ҳайъатдаги гўзалликка қарши эмас. Аксинча, гўзаллик тарафдори. Аллоҳ неъматлари асарини бандаларида кўришни яхши кўради. Аммо ташқи кўриниш ҳамма нарса эмас.
#Юқоридаги киши ажойиб чавандоз эди. Аёл ҳам ўғлини ўшандай бўлишини орзу қилди. Барчамиз бировнинг қўлида мол ва куч-қувватни кўрганда алданганимиз каби у ҳам ташқи кўринишга алданди. Аллоҳ таоло унинг дуосини қайтариш учун гўдакни гапиртирди.
#Агар биз золим бўлсак мол билан жамолнинг бизга нима фойдаси бор.
#Юқоридаги чўри зино ва ўғирлик ила туҳмат қилинаяпти. Она фарзандини ундай бўлмаслигини сўраб дуо қилаяпти. Аллоҳ болани гапиртираяпти:
"Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилгин!".
#Золим бўлгандан кўра мазлум бўлганинг яхшироқ. Ер юзида ҳеч ким танимасада самода сени танисалар бўлди.
#Уйлар сирдир. Инсонлар беркитилган сандиқдир. Гоҳида бахтсиз инсонлар ўзини бахтли кўрсатиш учун ҳам турли суратларни қўйишади тармоқларда.
#Бир Эр ўз хотини билан ҳайвонот боғига борди. Улар маймунлар қафаси олдидан ўтишди. Маймун ўз урғочиси билан ўйнашиб турар эди. Хотин деди:
- Қандай гўзал муҳаббат!
Улар сўнгра шерлар қафаси олдига боришди. Шер бир жойда ётган, урғочиси эса ундан узоқда ўйнаб юрар эди. Хотин уларни кўриб:
Нақадар оғриқли ҳолат. Шунда эр ердан бир таёқни олиб шернинг урғочиси томон отди. Шер ўрнидан туриб урғочисини ҳимоя қилиб ўкирди. Сўнгра маймунлар қафаси олдига бориб унинг урғочиси томон таёқча отди. Эркак маймун ҳеч нарса бўлмагандек ўйнаб юраверди.
#Эътибор фақат кўз кўрганига ишонманг...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев