
-------
Кунларнинг бирида Абу Бакр розияллоҳу анҳу Аллоҳдан қўрқиб йиғлаётган инсон олдидан ўтиб қолдилар ва айтдиларки: “Авваллари биз ҳам шундай эдик, кейин қалбларимиз қотиб қолди“ (Мадарижус саликин 3/125).
Яъни саҳобаларнинг янги иймонга келгандаги ғайратлари бошқача бўлган. У зотнинг “Қалбларимиз қотиб қолди“- деган сўзларини “Аввалгидек эмас“- деб тушуниш керак.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Қалбни бир юзланиши ва бир орқа ўгириши бор. Юзланганда нафлларни қилиб олинглар, орқа ўгирганда фарзларни лозим тутинглар“.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга ўлим соати етганда йиғлаб айтадилар: “Қани эди шу ўлим ибодатга ғайратли пайтимда келганда эди“ (Мажмъа аз завид 2/260).
Аллоҳ сари кетаётган ҳар бир инсонда ибодатда сустлашиш учраб туради. Мана шу пайтда содиқ козибдан ажрайди. Бу ҳолатда козиб тамоман ортига қайтиб кетади ва ҳавойи нафси нимани буюрса шуни қилади. Содиқ эса булут тарқашини кутиб, Аллоҳдан ибодатларга тавфиқ сўрайди. Ҳуддики бўш идишга ўхшайди, ўз Ҳожасидан унга муносиб нарсани қуйишини умид қилиб туради. Ўз шакилини ёки мустаҳкамлигини сабаб деб билмайди, балки Ҳожасига тўлиқ қул бўлади, аслида мана шу хорлик ҳақиқий азизликдир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев