
“Банданинг қабрдаги ҳолати ҳудди қалбнинг кўкракдаги ҳолати кабидир. Неъмат ичра ёки азоб ичра, ҳибсдаги каби ёки сиқилиш ва эркин ҳолати кабидир. Қабрдаги ҳолинг қандай бўлишини билмоқчи бўлсанг, кўксингга қара. Агар қалбинг табассум, сакинат, поклик ҳолида бўлса, қабрда ҳам ўшандай ҳолга тушасан. Унинг акси бўлса, акс ҳолатга тушасан. Шунинг учун ҳам тоат, ҳусни хулқ соҳиби хотиржамлиги зиёда инсон бўлади. Албатта иймон - ташвишларни аритиб, ғамларни кетказувчидир.”
Яна у зот мархамат қиладилар: “Қабр азобидан қутилишнинг энг катта омили — ухлашдан олдин бир лаҳза бўлса ҳам тўхтаб, кун давомида қилган хатолар учун тавба қилиш ва қалбни гина-кудуратлардан поклаб уйқуга кетишдир.”
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَمِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ شَرِّ
فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّال
"Аллоҳим! Мен Сендан жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ҳамда Масийҳ Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев