
Маълумки, тақво бандаларни Аллоҳ олдида севимли бўлишига сабаб бўладиган хислат бўлиб, у ўз эгасига дунё ва охиратда кўплаб манфаат келтиради. Аллоҳ таоло ўз каломида жуда кўп ўринларда мўминларни тақво қилишга ундаган ва унинг фойдаларини зикр қилган. Қуйида ана шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз:
1) “Аллоҳ таоло тақводорлар билан биргадир” (“Бақара”, 194; “Тавба”, 36,123);
2) “Албатта, Аллоҳ тақволиларни яхши кўргай” (“Оли Имрон”, 76; “Тавба”, 4,7);
3) “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир” (“Жосия”, 19);
4) “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” (“Талоқ”, 2);
5) “Кимки Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (“Талоқ”, 4);
6) “…Кимки тақволи бўлиб, (ўзини) тузатса, уларга хавф йўқ ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (“Аъроф”, 35);
7) “Аллоҳ осмону ердан барака ёғдиради” (“Аъроф”, 96);
8) “Аллоҳ таоло фақат тақводор бандасидан яхши амалларини қабул қилади” (“Моида”, 27);
9) “Аллоҳ таоло тақводор бандасини душманларининг макр-ҳийлаларидан Ўзи нари қилади” (“Оли-Имрон”, 120);
10) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига илм беради” (“Бақара”, 282);
11) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига нажот беради” (“Марям”, 72);
12) “…тақводор зотлар учун (жаннатда) ютуқ бордир” (“Наба”, 31);
13) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига хайрли оқибатни беради” (“Тоҳа”, 132).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев