Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
У ҚАДР КЕЧАСИ НИМА ЭКАНИ СЕН ҚАЕРДАН ҲАМ БИЛАР ЭДИНГ...»
|
📖 Аллоҳ Таоло айтади:
“Албатта, Биз уни (Қуръонни) қадр кечасида нозил қилдик. Қадр кечаси нима эканлигини қаердан биласан? Қадр кечаси минг ойдан афзалдир. Бу кечада фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан барча амрларига биноан (осмондан) тушадилар. У тонг отгунча фаровондир” (Қадр сураси, 1-5-оятлар).
|
“Қадр кечаси минг ойдан афзалдир...” – яъни: қадри, иззати ва одамларга бериладиган ажри жиҳатидан. Демак, ким бу кечани иймон ва ажр-савобини Аллоҳдан умид қилиб ибодат билан ўтказса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади ва дурлари ижобат бўлиб икки дунё саодатини қўлга киритиб олиши мумкин.
|
“Бу кечада фаришталар ва Руҳ (Жаброил) (осмондан) тушадилар ...” - фаришталар Аллоҳнинг бандаларидир, кечаю кундуз Унга ибодат қиладилар. Жаброил алайҳисалом бошчилигидаги Фаришталр Аллоҳнинг изни иродаси билан осмондан ерга тушадилар ва Роббилари тақсим қилган нарсаларни улашадидар.
|
Янтй қадр кечасида эса фаришталар ерга тушиб, ўзлари билан яхшилик, иноят ва раҳмат келтирадилар.
|
“У тонг отгунча фаровондир...” – мўминлар учун қадр кечаси файзлидир, чунки бу кечада Аллоҳнинг кўп бандалари дўзахдан озод қилинади. Қадр кечаси тонг отгунча давом этади. Бу кечани ўтказиб юборишдан ўта эҳтиёт бўлиш керак. Кимки бу кечага муофиқ келиб қолса албатта у икки дунё саодатига эришгай.
|
Бу муборак сура қадр кечасининг айрим фазилатларига далолат қилади.
|
Биринчидан, Аллоҳ Таоло бу кечада одамларга ҳидоят ва уларнинг бахтига сабаб бўлган Қуръонни нозил қилди.
|
Иккинчидан, Аллоҳ Таоло: “Қадр кечаси нима эканлигини қаердан биласан?” деди. Бу кечанинг шарафи ва улуғлигига далолат қилади.
|
Учинчидан, Қадр кечаси минг ойдан афзалдир. Бу ҳиосб 83 йилга тенг бўларкан. Яний ким бу кечани тоат ибодатда ўтказса 83 йил ибодат қилгандек бўлади.
|
Тўртинчидан, қадр кечасида фаришталар тушиб, ўзлари билан яхшилик, файз (барака) ва раҳмат олиб келадилар.
|
Бешинчидан, Қадр кечаси озодликдир, чунки бу кечада Аллоҳнинг бандалари азобдан қутуладилар.
|
Олтинчидан, Аллоҳ Таоло бу кечанинг қадри ҳақида қиёматгача ўқиладиган бутун бир сура нозил қилди.
|
📖 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қадр кечасини (бошланишини) Рамазоннинг охирги ўн кечасида кутинглар” Бухорий, 2020 ва Муслим, 1169 ривояти.
|
Аллоҳ Таоло қадр кечаси ҳақидаги аниқ илмни бандаларига раҳм-шафқати туфайли яшириб қўйган, токи улар бу кечани ушлашга ҳаракат қилиб, кўпроқ амаллар қилсинлари учун. Охирги ўн кечада мўминлар кўп намоз ўқийдилар, Аллоҳни кўп зикр қиладилар ва дуо билан Унга тавба қиладилар ва бу уларни Аллоҳга яқинлаштиради ва ажрларини зиёда қилади. Аллоҳ Таоло қадр кечаси ҳақидаги аниқ илмни бандаларидан синаш учун - кимлар бу кечани тутишга тиришқоқ бўлади, кимлар дангаса ва енгилтак бўлади, деб яширди. Агар бирор киши бирор нарсага интилса, унга эришиш истагида меҳнатсеварлик кўрсатади ва чарчамайди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев