
|
Аллоҳ Таоло деди:
«Сизларни фақат шайтон ўз ёрдамчилари билан қўрқитади. Бас, улардан қўрқманглар (чунки улар заиф ва ёрдамчиси йўқ нотовонлардир), агар (ҳақиқий иймон келтирган) мўмин бўлсангизлар, Мендангина қўрқинглар (бошқа ҳеч кимдан қўрқмангиз!». (Оли Имрон: 175)
|
Шайҳ Ас-Саъдий шундай мазмунда айтадилар: "Мушриклар, мусулмонларни одамлар уларга қарши курашиш учун тўпланганини айтиб қўрқитдилар ва шайтонлар уларнинг ёрдамчилари - кофирлар ва заиф мўминларнинг қалбларига қўрқув солдилар. Лекин Аллоҳ мусулмонларга шайтоннинг ёрдамчилари бўлган мушриклардан қўрқмасликни буюрди, чунки уларнинг тақдири ва амаллари Унинг иродаси ва тақдирига боғлиқ. Фақат Аллоҳдан қўрқиш керак, У Ундан қўрқадиган ва Унинг чақириғига жавоб берадиган севимли бандаларини қўллаб-қувватлайди. Бу оят фақат Аллоҳдан қўрқиш зарурлигини таъкидлайди ва Ундан қўрқиш иймоннинг мажбурий талабларидан бири эканлигини аниқлайди. Банданинг иймони қанчалик кучли бўлса, у Парвардигоридан шунчалик кўп қўрқади ва бундай қўрқув инсонни гуноҳлардан қочишга ёрдам берганда мақтовга сазовордир. (Тафсир ас Садий)
|
Ваа яна Ииом Ибн Касир ушбу оят ҳақида шундай мазмунда айтадилар:
«Аллоҳнинг каломи: (Фақат шайтон ўз ёрламчилари билан қўрқитади — яъни у сизни ўз ёрдамчилари кофирлар ва мушрикларни таҳдиди ва уларни зарари билан қўрқитади ва уларнинг кучга эга эканлигига ишонтиради. Аллоҳ айтди: «Агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, балки Мендан қўрқинглар» - Яъни, агар у сизга васваса қилса ва сизга (қўрқувни) берса, Менга таваккал қилинглар. Албатта, Мен сизни ҳимоя қиламан ва улар устидан ғалаба қозонишингизга ёрдам бераман. Аллоҳ таоло айтганидек: Аллоҳ бандаси учун етарли эмасми? Улар сизни Ундан пастроқдагилардан қўрқитади. (39:36) — қуйидаги сўзларгача: (Айтинг: “Менга Аллоҳ етарли. Таваккал қилганлар фақат Унга таваккал қиладилар.”) (39:38)
|
Аллоҳ яна шундай деди: (Шайтоннинг ёрдамчиларига қарши жанг қилинглар. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир.) (4:76) У яна шундай деди: (Улар шайтоннинг гуруҳидир. Албатта, шайтоннинг гуруҳи зиён кўрувчилардир.) (58:19) Аллоҳ яна шундай деди: (Аллоҳ: “Албатта, мен ва Менинг пайғамбарларим ғалаба қозонамиз”, деб ёзган.) Албатта, Аллоҳ қудрат ва қувваат соҳибидир. (58:21) Ва Аллоҳ Унга ёрдам берганларга албатта ёрдам беради. (22:40) У яна шундай деди: (Эй мўминлар! Агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангиз, У сизга ёрдам беради...) (47:7) шунингдек: وَالَّذِينَ ءَامَنُو Ҳа, албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга бу дунё ҳаётида ва гувоҳлар пайдо бўладиган кунда ёрдам берамиз. Ўша куни золимларга ҳеч қандай баҳона фойда бермайди. Уларга лаънат ва улар учун ёмон маскан бордир. (49:51-52). [Тафсири Ибн Касир].
|
Аллоҳ Таоло ушбу оятларида мўмин бандаларининг қалбларига куч қувват ва тасалли бериб асло шайтондан, ва унинг ёрдамчилари бўлган Ислом душманлари кофирлар, мушриклар, мунофиқларнинг таҳдид ва дўқ пўписаларидан қўрқмасликга даваьт қилмоқда. Қўрқув ибодат маласи бўлган учун Аллоҳ Таоло буни батафсил Ўзи мўмин бандаларини тарбия қилиб уларга Аллоҳни йўлида даъват ва жиҳодда бардавом бўлишга ва бу йўлда фақат Аллоҳдангина қўрқиб Унгагина таввакул қилишга чақирмоқда. Мўмин киши бандалардан асло қўрқмаслиги керак.
Чунки агар мўмин киши Аллоҳ йўлидаги Унга тоати, итоати, бандали қилиши, Унинг амру фармонларига амал қилиши ва даьвати ва жиҳодида одамлардан қўрқиб иш тутадиган бўлса Аллоҳни ғазабига учраши ва аламлик азобга кириш ҳафи бор. Шу сабабдан Аллоҳ қайта қайта мўминларга «асло улардан қўрқмагиз Мендангина қўрқингиз» деб огоҳлантиирмоқда. Чуник мўмин ҳам кофир ҳам қатиш жои Аллоҳнинг хузури бўлади. У ерда иккита нарса унга муҳтождир, мангу абадий роҳат Жаннат ёки аламлик азоб Жаҳаннам. Аллоҳ бандаларини ишни Ўзи мана шундай адолат билан тадбирга қўяди ваа кимни амали солиҳ бўлса ва кимни амали исён бўлса Ўз адолати билан уларга ажр мукрфот ёки жазо беради. Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев